ДОИМИЙ КЕКИРИШ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

ДОИМИЙ КЕКИРИШ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Кекириш (eructatio) – бу қизилўнгач ёки ошқозонда тўпланган ортиқча хавони оғиз орқали беихтиёрий ва айрим холларда овоз билан ажралиши хисобланади.  Кекириш хамма инсонда кузатилиши мумкин. Одатда бу овқатланиш ва хаёт тарзини бузилишидан ривожланса, айрим холатларда кекириш қандайдир касаллик аломатларидан бири хисобланади. Қуйида кекиришга олиб келадиган сабаблар хақида гапирилади.
 
1.    Шошилиб овқатланиш
Инсон шошилиб сув ичганда ва овқат еганда, айниқса бу вақтда гапириб турса овқат билан бирга ошқозонга маълум хажмда хаво кириш эхтимоли ортади. Бу кўп кекиришга сабаб бўлади.
Нима қилмоқ керак?
Шошилмасдан еб-ичинг. Овқатланганда столда тўғри ўтиринг. Юрган холда ва ёнбошлаб ётиб овқат еманг. Имкон қадар гапирмай овқатланинг.  

2.    Маълум бир махсулотларни истеъмол қилиш
Газли ичимликлар, пиво ичганда ошқозонда кўп миқдорда хаво хосил бўлади. Сақич чайнаганда ёки ширинлик (қанд) шимганда хам сўлак билан бирга анчагина хаво тушади.
Нима қилмоқ керак?
Газли ичимликлар ва шимиладиган ширинликлардан воз кечинг.

3.    Чекиш
Чекиш пайтида тамаки тутуни билан бирга ошқозонга хаво ютилиши кузатилади.
Нима қилмоқ керак?
Чекишни ташлаш усулларини қидириб кўринг.

4.    Тиш протезларини нотўғри танлаш
Қўйилган тиш протези шакли ёки ўлчамларини мос тушмаслиги овқатланиш жараёнида хаво ютилишига сабаб бўлади.
Нима қилмоқ керак?
Стоматологизга мурожаат қилинг, улар протез сифатини текшириб кўрсин ва керак холатда коррекциялаб берсин.

5.    Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРБ)
ГЭРБ – бу қизилўнгач ва ошқозон орасидаги тешик (сфинктер аппарати) ни тўлиқ ёпилишини бузилиши хисобланади. Бунда овқат хазм бўлиши жараёнида ушбу тешик орқали овқат массасини қизилўнгачга ташланиши ва маълум миқдорда хаво чиқиши кузатилади. Бунда беморни қуйидаги шикоятлар хам безовта қилади:  
•    Тўш ортида овқат туриб қолганга ўхшаш хиссиёт;
•    Зарда бўлиш;
•    Овқатдан кейин кўнгил айниши;
•    Йўтал;
•    Ютинишни қийинлашуви;
•    Хиқичоқ тутиши;
•    Овозни хириллаши;
•    Томоқда оғриқ.
Нима қилмоқ керак?
Айтиб ўтилган шикоятлар кузатилганда гастроэнтеролог маслахатини олинг. Врач Сизни текшириб, даво чораларини белгилаб беради. Бу қуйидагилар бўлиши мумкин:
•    Пархез. ГЭРБ билан оғриган беморларга ёғли ва қовурилган таомлар, шоколад, чеснок, пиёз, алкогол ва кофеин тутувчи ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
•    Хаёт тарзини ўзгартириш. Мутахассислар чекишни ташлашни, ёстиқни баландроқ қилиб ётишни, ортиқча вазн бўлса озишни, овқат хазм бўлишига халақит берувчи тор кийим киймасликни тавсия этади.
•    Дорилар. Ошқозон кислотасини нейтраллайдиган ва уни ишлаб чиқарилишини камайтирадиган, сфинктер аппаратини яхши қисилишини таъминлайдиган препаратлар буюрилади.
•    Операция. Дорилар ёрдам бермаганда сфинктер ўлчамларини кичрайтиришга ва унинг ишини яхшилашга қаратилган операция муолажалари қилинади.

6.    Ошқозоннинг бошқа касалликлари

Кекириш ошқозон шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит), яра касаллиги ва Helicobacter pylori билан зарарланишида хам кузатилади.
Нима қилмоқ керак?
Қориндаги доимий оғриқлар, хазм қилишни бузилиши ва кўнгил айнишида терапевтга учраш керак. Врач катта эхтимол билан қуйидаги даво чораларини ёзиб беради:
•    Пархез. Ошқозонни таъсирланиши ва оғриғини камайтиришига қаратилади.
•    Дорилар. Хазм қилишни яхшилайдиган ва кислоталилик мухитини камайтирадиган препаратлар буюрилади. Хеликобактер инфекциясида керакли антибиотиклар танланади.
•    Операция. Ошқозон ярасида дорилар ёрдам бермаса операция қилинади.

7.    Диафрагмал чурра (грыжа)
Қизилўнгач кўкрак қафасидан қорин бўшлиғига диафрагмал тешик орқали ўтади. Чуррада қизилўнгачни ошқозоннинг тепа қисми босиб туради. Бу кекириш ва қуйидаги бир қатор  шикоятларни келтириб чиқаради:
•    Зарда бўлиш;
•    Қориндаги оғриқлар;
•    Ютинишни қийинлашуви;
•    Овқат ейишни бошланиши билан тўйиб қолганга ўхшаш хиссиёт;
•    Қон аралаш қусиш ва ахлатни қорайиши.
Нима қилмоқ керак?
Гастроэнтеролог маслахатини олинг. Ташхисингиз тасдиқланса врач, ошқозон перистальтикасини яхшиловчи, кислоталилик ва оғриқни камайтирувчи дорилар ёзиб беради. Оғир холларда операция қилиниб, хазм аъзоларини нормал жойига қайтарилади, диафрагмал тешикни бироз тикиб, қизилўнгач сфинктери шакли тикланади.

Www.gepamed.uz




Кекириш (eructatio) – бу қизилўнгач ёки ошқозонда тўпланган ортиқча хавони оғиз орқали беихтиёрий ва айрим холларда овоз билан ажралиши хисобланади.  Кекириш хамма инсонда кузатилиши мумкин. Одатда бу овқатланиш ва хаёт тарзини бузилишидан ривожл...">