УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИ

УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИ

Умуртқа поғонаси чурраси – умуртқалар орасидаги дискни травмалар ёки остеохондроз натижасида бутунлигини бузилиб, ундаги пульпоз ядрони фиброз халқани ёриб ташқарига чиқиши хисобланади. Бу касаллик асосан белдаги кучли оғриқлар ва уларнинг оёқларга узатилиши билан характерланади.    

Умуртқалараро чурра турлари
•    Бел-чаноқ қисми  чурраси, энг кўп учрайдиган тури 80%.
•    Бўйин қисми чурраси, камроқ учрайди 19 %.
•    Кўкрак қисми чурраси,  кам 1 % холда учрайди.

Умуртқалараро чурра белгилари.
Чуррани жойлашган ўрнига боғлиқ:
1.    Бел қисми чурраси – белдаги оғриқ уни оёқларга ва сонга узатилиши, шунингдек оёқларни сезгирлигини йўқолиши билан кечади.
2.    Бел умуртқаси чурраси бош, бўйин ёки елкалардаги оғриқлар, бош айланиши, қон босими кўтарилиши, қулоқларни шанғиллаши ва қўлларни уюшиши билан намоён бўлади.
3.    Кўкрак умуртқалари чуррасида юракка хос оғриқлар бўлиб, оғриқ қолдирувчилар таъсир этмайди.



Умуртқалараро чурра сабаблари.
Чуррани келтириб чиқарувчи касалликлар қаторига, остеохондроз, сколиоз, кучли ифодаланган кифоз ёки лордоз, умуртқа поғонасининг турли травмалари киради. Шунингдек, умуртқалараро чурра белнинг чуқур мускулларини зўриқиши ва умуртқалараро дискларнинг озиқланишини бузилиши натижасида мўртлашиб, фиброз халқанинг ёрилишидан хосил бўлади.

Умуртқалараро чуррани келтириб чиқарувчи омилларга қуйидагилар киради.

•    Ёши 30 дан ортган инсонлар
•    Бўйи 170 см дан баланд инсонлар
•    Кескин харакатлар: йиқилиш, зарба ейиш, буралиш.
•    Аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ оғрийди.
•    Катта жисмоний зўриқиш, кам харакатчанлик.
•    Компьютер олдида кўп ўтириш.
•    Доимо автомобиль хайдаш.
•    Чекиш.
•    Нотўғри қад-қомат.
•    Совуқ қотиш.

Умуртқалараро чурра нимаси билан хавфли.
Ўз вактида ва тўғри даволамаслик жиддий асоратларга олиб келиши мумкин, жумладан юрак фаолиятини бузилиши, гастрит, қийин даволанувчи радикулит, хроник бронхит. Бош мия қон айланишини бузилиши инсультга, алкогол истемол қилмасангиз хам панкреатитга, диетада ўтирган бўлсангиз хам хроник колитга сабаб бўлиши мумкин. Қичик чаноқ аъзолари фаолиятини бузилиши, сийдик тута олмаслик, импотенция, оёқ ва қўллар параличи хам кузатилиши мумкин.

Умуртқалараро чуррани оператив даволаш.
Кучайиб борувчи чурралар ташрих йўли билан даволанади. Чуррани олиб ташлагандан сўнг беморлар енгиллик хис қилади. Лекин хар бир ташрихнинг ўз камчиликлари бор:
1.    Умуртқа поғонаси шикастланиб, харакатчанлиги бузилади;
2.    Чуррани қайталаниши (рецидиви) кузатилади.

Чуррани хирургик даволаш унинг асоратини олдини олади, лекин асосий касаллик хисобланган остеохондрозни даволай олмайди. Статистика бўйича 98% пациентларнинг ташрихдан кейин ахволи яхшиланади. Аммо бироз вақт ўтгач касаллик яна қайталанади.

Умуртқалараро чуррани профилактикаси.
•    Сувда сузинг, йога билан шуғуллганинг;
•    Даволовчи массаж курсларини олинг;
•    Юрганда бошингиз ва белингизни тик тутинг;
•    Компьютер олдида ўтирганда стулнинг суянчиғига суяниб ўтиринг, оёғингиз ерга тегиб турсин;
•    Ортопедик матрасда ухланг;
•    Чекишни ташланг.

© https://t.me/gepamed_ultra