НЕГА ЁҒЛИ ОВҚАТДАН СЎНГ КЎНГИЛ АЙНИЙДИ?

НЕГА ЁҒЛИ ОВҚАТДАН СЎНГ КЎНГИЛ АЙНИЙДИ?

Айрим пайтларда нафақат тўйиб овқатланиш, хатто енгил тамадди қилиш хам кўнгил айниши ва ёқимсиз дискомфорт холатга сабаб бўлади. Нима учун бундай бўлади, гастроэнтеролог Анна Юркевичдан жавоб беради.


Бунинг иккита сабаби бор:

1. Ортиқча тўйиб овқатланиш. Ёғли овқатлар деганда одатда аралаш компонентли таомлар тушунилади: ёғли гўшт, соусли картофель фри, пишлоқли сендвич, пирожное ва тортлар ва ҳк. Кўпинча биз ўзимизни бир луқма билан чеклай олмаймиз ва ортиқча таом тановул қилишга тўғри келади. Натижада ошқозон ва ичаклар катта миқдордаги озиқ-овқатни ўзлаштира олмайди. Овқат ошқозонни секинроқ тарк этади, эвакуация секинлашади. Овқатни парчаланиши учун одатдагидан кўпроқ сафро (ўт суюқлиги) ва ошқозон ости бези шарбатига талаб этилади. Натижада, аввал ошқозон сохасида оғирлик ҳисси пайдо бўлади, кейин кўнгил айниши қўшилади.


2. Ёғли овқатлар қизилўнгач ва ошқозон орасидаги клапанни бўшаштиради. Натижада ошқозон таркиби қизилўнгач бўшлиғига осонгина ташланиши кузатилади. Клиник жиҳатдан бу зарда бўлиши ва кўнгил айниши билан намоён бўлади. Шунингдек, овқат хазм қилиш жараёнини тормозланиб, ёқимсиз ҳиссиётлар пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кўнгил айниш хисси ҳар қандай овқатдан сўнг пайдо бўлса ва бу холат тез-тез қайталанса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Овқат хазм булишига нима халақит бераётганига аниқлик киритинг.

Www.gepamed.uz