ФАСТФУДЛАРНИНГ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ

ФАСТФУДЛАРНИНГ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ

Фастфудларни ўсиб келаётган ёш болаларнинг, айниқса уларнинг суяк тизимига салбий таъсири мавжудлиги хақидаги маълумотларни Буюк Британиянинг Саутгемптон Университети олимлари исботлаб беришди. «Хаёт тарзининг инсон саломатлигига таъсири» деб номланган бу текширувда жами 1100 та бола ва уларнинг оналари қатнашди.

Олимлар ультратовушли текшириш (денситометрия) ёрдамида аввал янги туғилган чақалоқларда, сўнг уларнинг 4 ва 6 ёшдалигида суяк тўқимасининг зичлигини аниқлашди. Улар бу оилаларнинг қайси районларда яшагани, ва уларнинг ён атрофида қандай магазинлар жойлашгани, уларнинг нималар билан озиқланганини тахлил қилиб чиқишди.

Текширув натижаларига кўра атрофида тез тайёрланадиган фастфудлар жойлашган региондаги болалар суякларида минерализация жараёнининг камайганини, янги сабзавот ва мевалар сотиладиган магазин атрофида яшовчи болаларда эса суяк зичлигининг ортгани аниқланди.

Олимлар фикрича ён атрофида соғлом озиқ-овқат махсулотлари билан чегараланган ахоли саломатлиги соғлом одатларни шаклланишига сабаб бўлиб, келгусида остеопорозни шаклланишини профилактика қилиши мумкин экан.

Хаёти давомида сабзавот, мевалар, оқсиллар ва кальций моддаси тутувчи бошқа махсулотлардан иборат пархезга амал қилиш соғлом суяк тўқимасини шаклланишига, болаларнинг келишган қад-қомат сохиби бўлишига замин яратса, носоғлом ва енгил фастфудларга асосланган таомларни истеъмол қилиш болаларни нафақат ортиқча вазн олишига, балки суяк-мускул тизимининг етарли ривожланмаслиги сабабли «пачоқ» бўлиб ўсиб қолишига сабаб бўлар экан.
 
© https://t.me/gepamed_ultra