Бел остеохондрози – умуртқа поғонасининг бел қисми умуртқалари тўқималари, бойламлари ва умуртқалараро дискида кечадиган дистрофик ўзгаришлардан иборат. У нерв тутамларини қисилиши (компрессияси) билан кечиб, кучли оғриқ синдроми билан характерланади.
Умуртқа поғонасига тушадиган зўриқишларнинг аксарияти бел-чаноқ қисмига тўғри келади шунинг учун остеохондрознинг бу тури қолган сохаларидагига нисбатан кўпроқ учрайди. Унинг учта тури фарқланади:
1. Бел остеохондрози; 2. Бел-чаноқ остоохондрози; 3. Чаноқ остеохондрози.
1. Бел остеохондрозида – оғриқ синдроми бел ва қорин сохасида жойлашади. Оғриқни оёқларга узатилиши кузатилмайди. Бел остеохондрозида беморлар тезда толиқиб қолишга, жисмоний мехнатларни бажара олмасликка, таъсирланувчанликка шикоят қиладилар. Бу белгилар бирор бир инфекцион жараён қўшилганда ёки жисмоний зўриқиш натижасида бирданига бошланиши мумкин.
2. Бел-чаноқ қисми остеохондрозида жараён чаноқ қисмига тарқалиб, оғриқнинг думғаза, сон ва болдирларга узатилиши хисобига беморларнинг харакатини чегараланиши кузатилади. Шунингдек беморлар товон кафтини сезгирлигини йўқолиши, уюшиши ва букишни қийинлашуви, тизза сохасидаги риқларга шикоят қиладилар.
3. Чаноқ остеохондрози алохида касаллик сифатида кам учраб, 85% холларда бел патологиялари билан бирга келади. 15% холларда эса чаноқ сохасини алохида шикастланишлари натижасида ривожланади.
Даволаш.
Бел остеохондрозини даволаш принциплари бўйин ва кўкрак қисми остеохондрози каби бўлиб, бироз узоқ ва комплекс равишда кечади. Пациентлар хар қандай қимматбахо даво курси тегишли режимга риоя қилинмаганда бефойда эканлигини билишлари керак. Шунинг учун беморларни кунлик жадвалида эрталабки даволовчи бадантарбия, тўғри овқатланиш рациони ва етарли кечки уйқу бўлиши керак.
Даво курси қуйидагича:
• Медикаментоз терапия оғриқ синдромига қарши қаратилади.;
• Физиотерапевтик муолажалар ремиссия даврида қўлланилади: массаж, рефлексотерапию, даволовчи физкультура, магнитотерапия.
• Чаноқ остеохондрозида травматолог назорати остида умуртқаларни «тортиш» методикаси бажарилади;
• Реабилитация усуллари мутахассислашган тор профилли санаторийларда тажрибали мутахассислар ва замонавий қурилмалар ёрдамида ўтказилади.