НИМА САБАБДАН ЖИСМОНИЙ ЮКЛАМАДАН СЎНГ МУСКУЛЛАР ОҒРИЙДИ?

НИМА САБАБДАН ЖИСМОНИЙ ЮКЛАМАДАН СЎНГ МУСКУЛЛАР ОҒРИЙДИ?

Оғир жисмоний мехнат пайтида мускулларнинг қисқаришини таъминловчи бир катор хужайра ичи боғламлари узилади. Ажралиб чиқадиган моддалар микрояллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради ва оғриқ пайдо қилади. Бу жараёнларнинг мавжудлиги мускул қувватининг етарли эмаслигини англатади ва охир оқибатида мускул тўқимасини ўсишига олиб келади.
Бу турдаги оғриқлар крепатура, яъни кеч қолган оғриқлар деб аталади. Бу оғриқларни жисмоний зуриқиш пайтида тўқималарда сут кислотасини тўпланиши натижасида хосил бўладиган оғриқ синдромидан фарқлаш лозим. Охирги оғриқлар мускулларнинг етарли даражада қон билан таъминланмаслиги ва бирданига кучли зўриқишга «кирганда» кузатилади.  


www.gepamed.uz