МЕЛАТОНИН – УЗОҚ УМР ГОРМОНИ

МЕЛАТОНИН – УЗОҚ УМР ГОРМОНИ

Мелатонин - ажойиб гормон,  асосан эпифизда синтезланиб, бош миянинг кичкина қисмини ташкил қилишидан қатъий назар, катта функцияни бажаради. Яъни меланинни тўплаш орқали терини пигментациясини таъминлайди, инсон хулқини щаклланишида ва жинсий етилишида мухим роль ўйнайди.    

Эпифизда кундузи қуёш нури таъсирида серотонин ишлаб чиқарилади. Серотонин эса ўз навбатида кечаси (аниқроғи соат тундаги 12 дан эрталабки 4 гача) мелатонинга айланади. Бу дегани айни шу вақтда қизиқарли сериал кўриб, имтихонга тайёрланиб ёки тунги навбатчиликда уйқусиз ўтказсангиз кўп нарсани ютқазган бўласиз.  


Негаки мелатониннинг фаол синтези организмга куч қувват бағишлайди. Номеёрий иш графиги организмда ўз салбий таъсирини ўтказади. Биринчи ўринда асаб тизими зарарланади, кейин эса занжирли реакция давом этади: моддалар алмашинуви бузилади, хотира пасаяди. Тадқиқотларда исботланишича 35-50 ёшлардаги тунги сменда ишловчи аёлларнинг сут бези саратони кўп учрайди.      

Қоронғу тушиши билан эпифизда қон айланиш кучаяди. Дам олиш пайтида бу без эндокрин тизимнинг етакчиси вазифасини ўз бўйнига олади. Эпифизнинг асосий гормони –мелатонин кечки уйқу пайтида организмдаги барча жараёнларни бошқаради. У хатто энг кучли антиксидант хисобланади. Тунда унинг таъсирида зарарланган хужайралар тикланади, қариш жараёни секинлашади. Бошқа гормонларга таъсир этиш орқали ўсмалар хосил бўлиши олди олинади, хавотир, вахима ва депрессия холати камаяди.

Энг асосийси эса бу гормон умрни узайтиради. 35 ёшдан кейин қўшимча мелатонин хафтасига уч марта ичиш тавсия этилади. Бу 60-70 ёшдан кейин хам ўзингизни тетик хис қилишингизни таъминлайди.

Инсон ўзи мелатонин меёрида ишлаб чиқарилиши ва унинг организмдаги даражасини нормада ушлаб турилиши учун нима қилиши мумкин? 1. кундузги сменада ўқиб-ишлаш; 2. соат кечки 12 га қадар ухлаш; 3. 6-8 соатлик уйқуни канда қилмаслик; 4. тўғри овқатланиш режимини ташкил қилиш; 5. қўшимча препаратлар ичиш. Албатта врач рухсати билан чунки бу гормон, ўйинчоқ эмас.

www.gepamed.uz