ЗООТЕРАПИЯ – УЙ ХАЙВОНЛАРИНИНГ ИНСОН САЛОМАТЛИГИДАГИ ЎРНИ

ЗООТЕРАПИЯ – УЙ ХАЙВОНЛАРИНИНГ ИНСОН САЛОМАТЛИГИДАГИ ЎРНИ

ЗООТЕРАПИЯ – бу даволовчи хусусиятга эга бўлган хайвонлар ёрдамида ноанъавий усулда дориларсиз даволаш усули хисобланади. Бир гурух биологларнинг текширувлари натижасига кўра бу жонзотларга от, ит, мушук, асалари, илон ва дельфинни киритиш мумкин экан. Қуйида буларнинг хаммасига алохида тўхталиб ўтамиз:



ИППОТЕРАПИЯ – отлар ёрдамида даволаш.  Бу усул харакат-таянч аппаратида муаммоси бўлган ва ақлий-рухий бузилишлари мавжуд бўлган одамларни даволаш учун қўлланади.

Иппотерапия организмнинг умумий холатини яхшилайди, қон-томирлар ва мускуллар гипертонусини бўшаштиради, Нафас, юрак ва харакат тизими аъзоларини фаолиятини кучайтиради, тана холатини ва координациясини балансировка қилади, харакат рефлексларини яхшилайди.
Отлар билан мулоқот, уларни назорат қилиш ва ёки от устида юриш қуйидаги бир қатор касалликларни даволайди.
•    Қонда қанд миқдорини туширади;
•    Мускуллар тонусини оширади;
•    Сколиоз – умуртқа қийшайиши учун фойдали;
•    Ошқозон-ичаклар фаолиятини яхшилайди;
•    Невроз ва депрессияни олдини олади;
•    Эрта кексайишни олдини олади;
•    Алкоголик ва наркоманларни реабилитация қилади.

Болалар неврологияси ва психиатриясида иппотерапия реабилиацион усул сифатида бирқатор касалликларда кенг қўлланилади.   
•    ДЦП (болалар церебрал параличи);
•    Ақлий заифлик;
•    Аутизм;
•    Мускуллар тонусини ортиши;
•    Бронхиал астма ва бошқалар.

Иппотерапияга қарши кўрсатмалар хам мавжуд бўлиб, гемофилия касаллиги, суякларни туғма синувчанлиги, буйрак патологияари ва аёлларда хомиладорлик даврида маън қилинган.



КАНИСТЕРАПИЯ – даволовчи кинология, бу итлар ёрдамида имкониятлари чегараланган одамларни адаптация ва реабилитация қилиш усули хисобланади.
•    Итлар беморларни стресс холатлардан халос этиб, рухиятини тиклайди. Бошқа одамлар билан мулоқотини яхшилайди, депрессия, қўрқув хиссиёти ва паришонхотирликни йўқотади.
•    Итлар шунингдек истерия, неврастения, психастения ва неврозларни даволайди.
•    Канистерапия айниқса 6-13 ёшда эффектив хисобланиб, уларга тинчлантирувчи, диққат эътиборини йиғувчи таъсир этади. Даун синдроми, тутқаноқ, ДЦП ва бошқа туғма хасталикларда қўлланади.
•    Итлар ўз хўжайинини эпилептик хуружларини пайдо бўлишидан 15-20 дақиқа илгари сезиб, огохлантиради, тутқаноқ пайтида йиқилганда травма олмаслиги улар ўзларини хўжайини остига ташлайдилар. Юрак тизими ишини яхшилаб, онкологик касалликларни эрта босқичларида аниқлайди.

Ит юнгининг хам даволовчи эффекти бўлиб, тўқималарни микромассажини таъминлайди, қон харакатини яхшилаб, бўғимларни қиздиради. Кайфиятни кўтариб, таъсирланувчанлик ва уйқусизликни олдини олади.



ФЕЛИНОТЕРАПИЯ – мушуклар ўз хўжайинларини турли рухий бузилишлар, невроз ва депрессив холатлардан халос этади. Юрак ва хазм аъзолари фаолиятини яхшилайди.
•    Мушуклар хўжайинларининг оғриётган жойини сезиб шу ерга ётиб олади.
•    Мушуклар ўзларида маълум частотали микровибрацион фон (40 герцли даволовчи тўлқин) хосил қилиб, уни эгасига етказади, бу эса моддалар алмашинувини яхшилашга депрессия, стресс, апатия каби белгиларни йўқотишга сабаб бўлади.
•    ДЦП ва харакат-таянч тизими патологиялари мавжуд болаларни хам оёқ-қўлларига ёпишиб олиб, биомайдон хосил қилиш орқали оғриқни  йўқотади ва даволайди.
•    Юнгсиз ёки калта юнгли мушуклар ошқозон-ичак тракти ва буйрак хасталиклари учун фойдали таъсир этса, майин юнгли  британия, бенгал, картезиан туридаги мушуклар миокард инфарктини олдиндан сезиш юрак оғриқларини йуқотиш ва қон босимини нормаллаштириш учун мослашган.
•    Қора мушуклар эгасининг салбий энергетикасини икки баробар кўпроқ тортиб олса, сарғиш рангли  ва кўк кулранг мушуклар тинчлантирувчи таъсир этиди. Оқ рангли мушуклар айтилган барча хусусиятларга эга.

Айтиш жоизки, мушук юнгига аллергияси бор инсонлар ер шари ахолисининг 70 фоизини ташкил этади ва бу усул билан даволаш уларга таъқиқланган.


ДЕЛЬФИНОТЕРАПИЯ – дельфинлар тарқатадиган турли частотадаги ультратовушларнинг даволовчи эффектига асосланган. Бу экзотик усул билан психосоматик касаллиги, оғир депрессия, невроз ёки психози мавжуд беморлар даволанади.
Дельфинлар билан мулоқот аутизм, Даун хасталиги, хотира, нутқ ва эшитув фаолиятлари бузилган беморларда фойдали таъсир этиши илмий исботини топган.
Дельфинотерапия ёш болаларда ДЦП, нейросенсор эшитиш бузилиши ва марказий нерв системасининг бошқа функционал бузилишларида ёрдам беради. Бир қатор сеанслардан сўнг гиперфаол болаларнинг тинчланиши, диққат эътиборини концентрланиши кузатилади. Дельфинотерапия шунингдек, турли рухий травма (ер қимирлаши, яқинларини йўқотиши) дан кейинги холатларда тикланишга ёрдам беради.

Дельфинотерапияга қарши кўрсатмалар:
•    тутқаноқ (эпилепсия);
•    ўткир инфекцион касалликлар;
•    онкологик беморлар;


АПИТЕРАПИЯ – жами асаларичилик махсулотлари билан шу жумладан, асал, асалари захри, асалари сути, асалари чанги, асалари муми, асалари личинкалари ва прополис билан даволашни ўз ичига олади.

Апитерапия қуйидаги хасталикларда ёрдам беради.
•    ревматик касалликлар (ревматик полиартрит, ревмокардит);
•    деформацион спондилоартроз;
•    ревматоид полиартрит;
•    периферик нерв системаси касалликлари (радикулит, қуймич нерви шамоллаши, қовурғалараро невралгия, полиневритлар);
•    марказий нерв системаси органик касалликлар;
•    трофик яралар, қийин битувчи яралар;
•    қон томир патологиялари (йирингли тромбофлебит, эндартериит, веналарни варикоз кенгайиши, қон томирлар атеросклерози);
•    бронхиал астма, хроник бронхит;
•    мигрень, НЦД;
•    артериал гипертония, юрак ишемик хасталиги;
•    постинфаркт ва постинсульт холатлар;
•    нейродермит, псориаз, экзема, аллопеция;
•    тиреотоксикоз 1, 2 стадиялари;
•    радиоактив нурланиш асоратлари;


Илон захри билан даволаш – унинг таркибидаги бир катор химик бирикмалар: оқсиллар, аминокислоталар, ёғ кислоталари, ферментлар ва микроэлементларнинг одам организмига даволовчи таъсирига асосланган.

Бу бирикмалардан бўғимлар ва қон томирларни тикланиши учун дори препаратлари (Випратокс, Випраксин) тайёрланади. Уларнинг оғриқ қолдирувчи ва қон тўхтатувчи таъсири бор. Илон захри ёрдамида қуйидаги касалликлар эффектив даволанади:
•    аллергия;
•    мигрень;
•    тарқоқ склероз;
•    инсультдан кейинги холатлар;
•    ичак дивертикулити, ярали колит, Крон касаллиги;
•    ревматизм, радикулит, нейродерматит;
•    қандли диабет, семириш;
•    импотенция, климакс сипмтомлари.

© https://t.me/gepamed_ultra