ГЕПАТИТМИ ёки МИОКАРД ИНФАРКТИМИ? ТРАНСАМИНАЗАЛАР ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

ГЕПАТИТМИ ёки МИОКАРД ИНФАРКТИМИ? ТРАНСАМИНАЗАЛАР ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Трансаминазалар – бу аминокислоталар ва углеводлар метаболизмида иштирок этувчи хужайра ичи ферментлари хисобланади. Трансаминазаларнинг асосий икки тури мавжуд ва катта ёшдаги одамда нормада қуйидагича.
АЛТ = АлАТ = Аланинаминотрансфераза, аланин аминокислотасини ташийди.
АСТ = АсАТ = Аспартатаминотрансфераза, аспартат аминокислотасини ташийди



Бу ферментларнинг қондаги миқдорига соғлом одамда қуйидаги омиллар таъсир этиши мумкин:
•    Одамнинг ёши (чақалоқларда у юқори бўлади);
•    Одамнинг жинси (нормада улар эркакларда бироз юқори бўлади);
•    Одамнинг тана вазни (семиз одамларда у юқори бўлади).

АЛТ ва АСТ миқдори қуйидаги физиологик холатларда бироз ортади:
•    катта жисмоний нагрузкалар;
•    дори воситаларини қабул қилиш: (антибиотиклар, валерианка, нестероид яллиғланишга қарши дорилар, контрацептивлар, биологик актив моддалар);
•    хомиладорликнинг биринчи триместри;
•    нотўғри овқатланиш: фастфуд, газли ичимликлар ва яримфабрикатлар кўп истеъмол қилиш.

АЛТ ва АСТ миқдорини текшириш қуйидаги шикоятлар пайдо бўлганда талаб этилади:
•    доимий бўшаши;
•    тез толиқиш;
•    иштахани сусайиши;
•    сийдикни тўқариши ва ахлатни оқариши;
•    тери ва кўз оқини сарғайиши;
•    кўнгил айниши ва қайт килиш;
•    қориндаги оғриқлар;

Қон тахлилини қандай топшириш керак.

Трансаминазалар миқдорини қоннинг биохимик тахлили ёрдамида аниқланади. Бунинг учун оч қоринга (8 соат овқат емасдан) бориш керак.


АЛТ – аланинаминотрансфераза, асосан жигар, юрак мускуллари, ошқозон ости бези, буйраклар ва скелет мускулларида жойлашади. АЛТ миқдорининг ортиши асосан гепатоцитлар некрозини англатади.

АЛТ миқдори қуйидаги касалликларда ортади:
•    жигар циррози;
•    ўткир ва хроник гепатит (вирусли ва алкоголли);
•    ўткир панкреатит;
•    жигар ўсмалари ва метастазлари;
•    механик сариқлик;
•    миокард инфаркти, миокардит;
•    куйишлар;
•    скелет мускуллари шикастланишлари
•    паразитар инвазия – ичак қуртлари


АСТ- аспартатаминотрансфераза, юрак, жигар, буйрак ва мускулларда учрайди. Микард инфарктида унинг миқдори кескин 5 баробаргача ортади ва 5 суткагача ушланиб туради. Бунда АЛТ ўзгаришсиз қолади ёки бироз кўтарилади.

АСТ миқдори қуйидаги касалликларда ортади:
•    миокард инфаркти ва миокардит;
•    гепатит, цирроз, гепатоз ва жигар ўсмалари;
•    алкоголизм;
•    панкреатит ва холестазлар;
•    мононуклеоз ва гепато;
•    куйишлар ва иссиқ уришлар;
•    захарланишлар ва травмалар;


Жигар касалликлари ва миокард инфарктини қандай фарқлаш мумкин?


 
Яллиғланиш жараёнини жигар ёки бракда кетаётганини фарқлаш учун де Ритис индексидан фойдаланади, яъни АСТ миқдорининг АЛТ га нисбати бахоланади. Нормада бу нисбат 1,3 га тенг бўлиб, унинг ўзгариши жигар ва юрак патологияларини англатади.



© https://t.me/gepamed_ultra