ХУРРАК ОТИШ ЗАРАРЛИМИ?

ХУРРАК ОТИШ ЗАРАРЛИМИ?

Хуррак – уйқу пайтида юмшоқ танглайни вибрацияси натижасида хосил бўлувчи кескин товушлар хисобланади.

Умумий маълумотлар
Бу асосан эркакларда кенг тарқалган муаммо бўлиб, нафас йўлларини шамоллаш, аллергик тумов ёки катталашган аденоидлар хисобига битиши натижасида пайдо булади.
Хуррак отиш одатда зарарсиз бўлса хам, айрим вақтларда уйқу пайтида нафас олишни бир зумга тўхташи – апноэ белгиси хисобланади.

Хуррак отиш сабаблари
Нафас йўлларини битиши қуйидаги холатарда кузатилади:
•    инфекциялар (шамоллаш, аллергик тумов, аденоидлар);
•    туғма дефектлар (тилни катталиги);
•    нафас йўллари мускуллари тонусини пасайиши;
•    ортиқча вазн;
•    алкогол ичиш ва чекиш;
•    ўсмалар (бурун полиплари, тилдаги ўсмалар).



Хуррак отиш белгилари
Уйқу пайтида кескин кучли овоз чиқариб нафас олиш

Нима қилмоқ керак?
•    Чалқанча ётмасликка харакат қилинг, ёнбошда ёки қоринга ётганда хуррак отиш тўхтайди.
•    Озиш, агар ортиқча килогаммларингиз бўлса.
•    Ухлашдан олдин овқатланмаслик.
•    Ухлашдан олдин алкогол ичмаслик.
•    Уйқу дори ичмаслик.
•    Кечки апноэ холатини олдини олиш учун врачга мурожаат қилишингиз керак.


© https://t.me/gepamed_ultra