АРИТМИЯ ХАҚИДА 8 ТА САВОЛГА ЖАВОБ

АРИТМИЯ ХАҚИДА 8 ТА САВОЛГА ЖАВОБ

Орамизда кўпчилик юрак-қон томир касалликлари ичида кўп тарқалгани – аритмия хақида маълумотга эга эмас ва унинг бизга ва яқинларимизга қанчалик хавф туғдириши мумкинлиги хақида тасаввур этишимиз қийин. Буни ўнглаш вақти келди.  

Аритмия нима?
Аритмия — бу юракнинг қўзғалувчанлик манбаини бузилиши натижасида юрак частотасини нормаллигини ва мунтазамлигини ўзгариши хисобланади. Ундан ташқари аритмияларга юрак толалари бўйлаб импульс ўтказувчанлигини бузилиши киради.

Юракни тез уриши - аритмиями?
Барча юрак уришини тезлашуви хам аритмия эмас. Юрак уришлари сонини ортиши нормада хам кузатилади. масалан, жисмоний ва эмоционал зўриқишда юрак тез уриши мумкин (стресс, қўрқув, хаяжонланиш, югуриш, сузиш).

Аритмияни қандай аниқланади? Ўзимиз аниқ белгиларга қараб аритмияни ташхислашимиз мумкинми?

Буни аниқлаш учун пайтини пойлаб, хуруж пайтида юракни электрокардиография текширувини ўтказиш лозим. Унга кўра юракнинг ритми мунтазамлиги, частотаси, ритм манбаи, импульсни ўтказувчанлиги холати бахоланади. Шунинг учун аритмияни ташхислаш учун кардиолог кўрувидан ўтиш керак. Врач беморнинг умумий холатини кўриб, ЭКГ ёки холтерли мониторлаш кераклигини белгилайди. Холтер текширувида пациент белбоғига портатив ЭКГ аппаратини фиксациялаб,  маълум муддатга кундалик хаёти давридаги юрак фаолияти ёзиб олинади. Олинган маълумотга қараб хулосалар чиқарилади ва даволаш тактикаси белгиланади.

Аритмия белгисиз кечиши мумкинми?
Ха, симптомсиз аритмия тури хам мавжуд. Юрак бўлмачаларини хилпировчи аритмияси йиллаб сақланганда у пароксизмал (хуружсимон) ёки доимий бўлиши мумкин. Шу сабабли инсон ўзини яхши хис қилган тақдирда хам даврий равишда врач назоратида бўлиши шарт.  

Аритмия қанчалик хавфли?
Аритмиянинг хавфлилик даражаси унинг турига боғлиқ. Ундан ташқари касаллик оқибатини юракнинг бошқа патологиялари мавжудлиги ва бошқа аъзолардаги йўлдош касалликлар бор-йўқлиги белгилайди. Маълум бир аритмия турли беморларда турлича кечиши мумкин, шу сабабли унинг хавфи хар бир пациент учун конкрет хал қилинади.  

Аритмия қачон пайдо бўлади?
Аритмияни ривожланиши учун бир қатор сабаблар мавжуд. Масалан қуйидаги холатлар юрак ритми ва ўтказувчанлигини бузилишига олиб келиши мумкин:
•    Юракнинг туғма ва орттирилган касалликлари;
•    Артериал гипертензия;
•    Электролитлар балансини бузилиши;
•    Гормонал статусни бузилиши;
•    Ёндош касалликларнинг мавжудлиги;
•    Зарарли одатлар.

Аритмияни олдин олиш учун нима қилишимиз мумкин?
Аритмияни профилактикаси учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш керак. Жумладан:
•    Соғлом овқатланиш;
•    Зарарли одатларни йўқлиги;
•    Ўртача жисмоний машғулотлар;
•    Тана вазни инлексини бир меёрда ушлаб туриш (ИМТ - 20-25).
Бу шартларни бажариш юракни тўғри ишлашини таъминлайди. Бу билан чегараланмасдан қўшимча диспансер кўриклардан ўтиш ва ташвишли белгилар пайдо бўлганда врачга учраш зарур.

Аритмияни қандай даволанади?
Хозирги кунда артмияни асосан икки усул ёрдамида даволанади:
1.    Консерватив даво: аритмияни йўқотувчи ва касаллик оқибатида ривожланган асоратларни олдини олувчи препаратлар буюрилади. Айрим пайтларда бир умр дори ичиб юриш керак бўлади.
2.    Хирургик даво: кам травматик даво усуллари қўлланади. Масалан: тахиаритмияда – радиочастотали абляция усули, аксинча юрак уришлари сони камайиб кетганда – юракка электрокардиостимуляторларни ўрнатиш ташрихи бажарилади.
 
Аритмияларни хаётга хавф солувчи турида юракка кардиовертер-дефибрилляторлар имплантация қилинади. Хаётга тахдил солинганда улар электрик разряд хосил қилиб, юрак фаолиятини тиклайди. Бундай ускуналарнинг айримлари юракни кўчириб ўтказиш ташрихини ўтказишни олдини олади.

© www.gepamed.uz