УВЧ ТЕРАПИЯ НИМА?

УВЧ ТЕРАПИЯ НИМА?

УВЧ-терапия (ультраюқоричастотали терапия) физиотерапевтик даволаш усули хисобланиб, бу мақсадда ўтаюқоричастотали магнит майдонларидан фойдаланади.  Бошқача айтганда УВЧ-терапия – махсус қурилма ёрдамида тўқималар ва инсон аъзоларига кириб борувчи иссиқлик билан даволаш хисобланади.

Бу усулнинг эффективлиги амалиётда исботланган. Мехнат фаолиятини тиклаш ва реабилитация даврида, ўтказилган травма ва касалликлардан сўнг УВЧ терапиянинг ўрни бебахо хисобланади.

УВЧ хосил қиладиган электр майдони яллиғланишга қарши таъсир этиб зарарланган тўқималарни регенерациясини кучайтиради, қон томир ва мускуллар спазмини йўқотади, оғриқни камайтиради.

УВЧ терапияда олинадиган физиологик реакциялар қўлланиладиган соха интенсивлигига боғлиқ. Кам интенсивликдаги майдонлар кучли яллиғланишга қарши эффект беради, ўртача интенсивликдаги майдонлар алмашинув жараёнларини стимуллайди. Юқори интенсивликдаги майдонлар эса яллиғланишни кучайтириб юборади. Шу сабабли УВЧ терапияни тавсия қилиш патологик жараён босқичи ва оғирлигини хисобга олган холда индивидуал танланади.   

Қўллашга доир кўрсатмалар
Клиник тиббиётда УВЧ кўплаб йўналишларда қўлланилади. Масалан, гинекологияда - ташрихдан кейинги даврда, пульмонологияда – хроник бронхит, бронхиал астма ва ўпканинг бошқа хроник обструктив касалликларида тавсия қилиш мумкин.
Стоматологияда милклари шамоллаган беморларда ёки йирингли жараёнларни даволашда қўллаш мумкин. Барча холатларда УВЧ тикланиш жараёнларини тезлатади.

УВЧ қўлланиладиган касалликлар доираси:
•    Терини яллиғланиши, шу жумладан йирингли;
•    Харакат таянч аппарати касалликлари;
•    Нафас аъзолари касалликлари;
•    Периферик асаб тизими касалликлари;
•    Ошқозон ичак йўллари касалликлари;
•    Гинекологик касалликлар.

УВЧ га қарши кўрсатмалар
УВЧ муолажаси режалаштирилган операциядан бир ой олдин қилинмайди. УВЧ га қарши кўрсатмалар қуйидагилар:
•    УВЧ-тўлқинларни индивидуал кўтара олмаслик,
•    йиринглаш,
•    қон кетиш хавфи,
•    ошқзон ости бези касалликлари,
•    хомиладорлик,
•    қон айланиши етишмовчилиги (3-босқичида),
•    ёмон сифатли ўсмалар,
•    миокард инфаркти (ўткир даврида),
•    диабетик ретинопатия (4-даражаси),
•    юрак ишемияси ва стенокардия,
•    инсульт,
•    қон касалликлари,
•    кардиостимулятори мавжуд беморлар,
•    нам марлили ва гипсли бойламлар.

УВЧ терапия муолажаси қандай кечади.
Муолажани ўтказиш учун дастлабки тайёргарлик талаб этилмайди.
1.    Устки кийимларини ечмасдан бемор тахтали кушеткага чап ёнбошга ётқизилади.  
2.    Патология ўчоғига мос келадиган электродлар (конденсатор пластиналар) танланади.
3.    Пластиналар спиртли эритмада артилиб, керакли сохага йўналтирилади.
4.    Кейин пластиналар кўндаланг, бўйлама ва тангенциал (бир) текисликда пластиналар орасидаги сохалар оралиғини 6 см гача қилиб жойланади. Бу энергини тарқалиб кетишини кескин камайтириб, муолажа эффективлигини кучайтиради.
5.    Кейин эса ускунанинг қувватига ва беморнинг иссиқликни сезиши даражасига қараб электромагнит оқимлар дозаси танланади.  

УВЧ терапия муолажаси 5-16 дақиқа давом этиб, даво курси 10-15 сеансни ташкил этади. Муолажаларни хар куни ёки кун ора ўтказиш мумкин.

© www.gepamed.uz