ЕЙИЛАЁТГАН ТАОМНИ УЗОҚ ВАҚТ ЧАЙНАШ ШАРТМИ?

ЕЙИЛАЁТГАН ТАОМНИ УЗОҚ ВАҚТ ЧАЙНАШ ШАРТМИ?

Овқатни ютишдан олдин уни 30 сония давомида (айрим манбаларда 20 сониядан 60 сониягача) чайнаш кераклиги айтилади. Буни амалда синаб кўрсангиз, овқат ейиш учун жуда кўп вақт талаб этилади. Савол туғилади: овқат барибир ошқозонда қайта ишлов бериладиган бўлса уни узоқ вақт чайнаш шартми?
Бу саволга гастроэнтеролог Анна Юркевич жавоб беради.


Авторнинг «Тўғри овқатланиш ва хазм тизими саломатлиги» блогида ёзишича: «Овқатни узоқ вақт чайнаш фойдали хисобланади. Овқат қанчалик кўп ва майдалангунча чайналса у шунчалик кўп сўлак билан аралашиб ивийди ва бу уни қизилўнгач орқали харакатланишини осонлаштиради. Ундан ташқари хазм жараёни сўлак таркибидаги ферментлар хисобига оғиздан бошланади. Қолаверса яхши ишлов берилмаган овқат билан тиқилиб қолишнинг олди олинади.
Аммо тез-тез кўп ютиниш керак эмас. Бу қизилўнгач перистальтикасини тормозлаб, қизилўнгач ва ошқозон ўртасидаги клапаннни бўшаштиради.  Ишонмасангиз, синаб кўринг».
Яна бир эътиборли жойи биз кўпинча юрган йўлимизда, шунчаки улфатчилик учун ёки одоб юзасидан овқатланамиз. Буларнинг бари овқат билан тўлиқ лаззатланиш хиссига қаршилик қилади, овқат таъмини идрок этиш ва тўйиш хиссини вактида илғаб олишни кечиктиради. Овқатни шошилмасдан ва бамайлихотир истеъмол қилиш овқатланиш маданиятини онгли компоненти хисобланади. Шу орқали инсон хеч қачон ортиқча тўйиб кетмаслиги (бўкиб қолмаслиги) ва оз миқдордаги овқатдан хам максимал даражада қониқиш хосил қилиши мумкин бўлади.

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг яна бошқа фойдали томонлари қуйидагилар:
1.    Овқатни яхшилаб чайнаш – тишлар, милклар ва жағларни бойлам аппаратига ижобий таъсир этади. Юз овали шакли ва юз терисини осилишини олдини олади.
2.    Йўл-йўлакай тез-тез ва катта-катта тишлаб овқатланиш, бош миядаги тўйиш марказига сигналларни етиб бормаслиги ва ортиқча калорияларни ўзлаширтилишига сабаб бўлади.
3.    Сўлак таркибидаги ферментлар оғиз бўшлиғидаёқ химик реакцияларга кириша бошлайди: углевод ва крахмалларни оддий глюкоза ва ёғларгача парчаланиши рўй беради.
4.    Овқат яхшилаб чайналса, уни хазм килишга шунча кам энергия талаб этилади, қонга шунча кўп фойдали моддалар тушади.
5.    Овқат яхшилаб чайналса, қизилўнгач ва ошқозон девори шунчалик кам шикастланади, жигар ва ошқозон ости бези хазм учун шунчалик кам секрет сарфлайди. 
6.    Оғизда яхши ишлов берилмаган овқат бўлаги ичакларда етарлича ферментлар билан реакцияга киришмайди, бу витамин ва минералларни танқислигига олиб келади.
7.    Ошқозоннинг кислотали мухити бактериялар учун барьер хисобланади. Оғизда яхши ишлов берилмаган овқат бўлаги таркибидаги бактерияларнинг яшириниб ошқозон шираси билан инактивацияси етарли бўлмайди. Натижада улар ингичка ичакка – ишқорий мухитга, яъни «жаннатга» тушади. Бу ерда улар дисбактериоз ва ичак инфекцияларини чақириши мумкин.
8.    Овқатни яхшилаб чайнаб ютиш, овқат билан камроқ хаво ютилишига олиб келади ва метеоризмни олдини олади. 

© www.gepamed.uz