ИММУН ТИЗИМНИ КУЧАЙТИРУВЧИ 10 ХИЛ МАХСУЛОТ.

ИММУН ТИЗИМНИ КУЧАЙТИРУВЧИ 10 ХИЛ МАХСУЛОТ.

Кўк чой.

Антиоксидантларга бой бўлиб рак ривожланишини олдини олади. Организм иммун тизимининг 70 фоизи хазм системасида жойлашиб, бир кунда 4 пиёла кўк чой ичиш ичаклар мухитини яхшилаб иммунитетни кучайтиради.

Чили қалампири.

Метаболик жараёнларни стимуллаб, табиий антикоагулянт вазифасини бажаради. Унинг таркибидаги бета каротин қонда витамин А га айланиб, инфекцияга қарши курашади. Қалампирнинг шунингдек простата бези ракига қарши хусусиятлари аниқланган. Кунда ярим бош қизил қалампир ейиш тавсия этилади.  

Занжабил (имбирь).

Пикант зиравор хисобланиб, ўсмаларга - айниқса чамбар ичак ракига қарши курашади. Бўлак-булак ёки туюлган холда балиқ ёки товук гўштига қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Черника.

Унинг таркибидаги антиоксидантлар юрак хасталикларидан тортиб ўсмаларга бархам беради. Лимон суви ёки қулупнай билан қўшиб ейилса, нафакат қоринни тўқ тутади, балки кўплаб касалликлардан сақлайди.

Долчин (корица).

Асосан ширин десертлар ва хинд ошхонаси таомларига қўшилиб, антиоксидантларга бой, қон ивишини ва бактериялар кўпайишини олдини олади, қондаги канд миқдорини нормаллаштиради, «ёмон» холестеринни камайтиради.
 
Ширин картошка (батат).

Картошка туганаклари ер шаридаги энг фойдали махсулотлардан бири хисобланиб, пассив чекишнинг салбий эффектларига қарши курашади ва қандли диабетни олдини олади. Батат таркибидаги глютатион оксиданти организмдаги метаболик жараёнларни яхшилаб, иммун тизим холатини кучайтиради, Альцгеймер ва Паркинсон касалликлари, муковисцидоз ва ВИЧ, рак ва инсульт, юрак хуружлари ва жигар касалликлари олдини олади.

Помидор.

Помидорлар герпесга қарши кучли восита хисобланади. Унинг таркибидаги никопин турли дегенератив касалликлардан химоя қилади. Бутун ёки шарбат холида кунига 350-550 г истемол қилиш тавсия этилади.
 
Анжир.

Кўп миқдорда калий, марганец, антиоксидантлар тутиб, бу махсулот одам танасининг pH-мухитини нормада ушлаб туради ва турли касалликларга чидамлилигини оширади. Таркибидаги толалар инсулин ва қанд миқдорини нормаллаштириб, метаболик жараёнлар бузилиши ва диабетни олдини олади. Хафтасига 4 дона ейиш тавсия этилади.
   
Қўзиқорин.

Антиоксидант эрготионеин тутгани учун хужайраларни нотўғри ўсиш ва ривожланишдан сақлайди, яъни ёмон сифатли ўсмалар – рак олдини олади.

Анор.

Таркибидаги полифенол моддаси шарбатига ўзига хос ранг бериб, ўсма касалликлари олдини олади.  


© www.gepamed.uz