НОСВОЙ ЧЕКИШ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

НОСВОЙ ЧЕКИШ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

Нос - никотин тутувчи, тўқ яшил рангли, мазасиз, хидсиз, майда донадор шаклли махсулот хисобланади. Бу таъқиқланмаган «наркотикнинг» Андижон, Тошкент, Фарғона турлари бор.  

Нос уй шароитларида тайёрланиб, илгари нос ўсимлигидан тайёрлангани учун шу номни олган. Хозирда нос таркибига тамаки кукуни, сўндирилган охак, товуқ гўнги, турли ўсимликлар компоненти, мой ва баъзан зираворлар қўшилади. Носнинг тошкент, андижон ва фарғона турлари мавжуд.   

Нос наркотикми?
Нос бошқа наркотик моддалари сингари ўрганиб қолишлик чақиргани учун наркотик хисобланади. Лекин хукуматнинг наркотик ва психотроп моддалар рўйхатида нос хақида айтилмаган. Шу сабабли носга «енгил, арзон, зарарсиз ва таъқиқланмаган (легал) наркотик» сифатида қаралади. Нос қабул қилишдан организм учун келтирилган зарар бир қатор легал наркотиклардан устун туради. Қонунчиликдаги бу бўшлиқ натижасида носнинг эпидемик даражада тарқалиши, ишбиламонларнинг п@қдан пул қилиши ва ёш авлод соғлигига путур етказилиши давом этмоқда.

Нос бепуштлик чақирадими?
Носнинг эркаклар репродуктив системасига салбий таъсирини ўрганиш мақсадида Тиббий муаммолар институти илмий ходимлари (Қирғизистон) олиб борган текшириш натижаларига кўра эркаклар орасидаги бепуштлик сабаблари аввал қариндош-уруғлар орасидаги никох хисобланса, иккинчи ўринга нос истеъмол қилиш қўйилган. Тойчуев фикрича нос бевосита сперматогенезга салбий таъсири этади.


      
Нос қабул қилишнинг асоратлари:
•    Боғланиб қолишлик (аввал рухий, кейин жисмоний).
•    Қон-томир системасидаги муаммолар
•    Вегетатив бузилишлар, терлаш
•    Оғиз шиллиқ қавати раки (Ўзбекистон онкология маркази маълумотларига кўра оғиз бўшлиғи ва бўғиз раки билан оғриган 80% беморлар нос истеъмол қилган)
•    Лейкоплакия, пародонтит, кариес, стоматит, гингивит,
•    Гастрит, меъда ва 12 б.и. яраси



© https://t.me/gepamed_ultra