ҚОН БОСИМИНИ ОРТИШИНИНГ 6 ТА АСОСИЙ САБАБИ.

ҚОН БОСИМИНИ ОРТИШИНИНГ 6 ТА АСОСИЙ САБАБИ.

Статистика бўйича ер шарининг хар иккинчи одами гипертоник хисобланиб, турли хил гипотензив препаратлар қабул қилади. Шундай холатлар бўладики гипотензив препаратларни қўллаш кўзлаган эффект бермайди. Бунинг сабаби иккиламчи гипертензия хисобланади ва қон босими ортиши бошқа аъзолардаги патологиялар хисобига хосил бўлади.
Қуйида қон босимини ортишига сабаб бўладиган 6 сабаб хақида тўхталиб ўтамиз:

1. КОН ТОМИРЛАР ТОНУСИНИНГ БУЗИЛИШИ.
Бу хафақон касаллигинг асосий сабаби хисобланади. Бундай беморларга ЭКГ, қон ва сийдикни клиник тахлили, қонни биохимик тахлили, ички аъзоларни УЗИ си ва кўкрак қафасини рентгеноскопияси қилинади. Олинган хулосалар асосида қон томирлар тонусини бузилиши аниқланса қон босимини оптимал даражада ушлаб турувчи препаратлар буюрилади. Қон томирлар деворини мустахкамловчи пархез ва жисмоний машқлар танланади.

2. БУЙРАК КАСАЛЛИКЛАРИ.
Буйракни яллиғланиши иккиламчи қон босими ортишининг асосий сабабчиси хисобланади. Бунда юз қовоқлари, қўл кафтлари ва оёқларнинг пастки қисмлари шиш; сийишни сийдик ажратаётганда оғриқ ва ачишиш хисси; оз-оздан тез-тез кичик хожатга бориш каби шикоятлар пайдо бўлади. Қон ва сийдик тахлилларида буйрак шамоллашига хос белгилар кузатилади. бу пайтда фақат гипотензив препаратлар қўллаш ноэффектив хисобланиб, даволашдаги асосий урғу буйракларга қаратилади.

3. ГОРМОНАЛ БУЗИЛИШЛАР.
Ички секреция безларини нотўғри ишлаши моддалар алмашинувини бузилиши ва сув-туз дисбалансига олиб келади. Қоннинг реологик таркиби ўзгариб, қон томирлар деворига нагрузка ортади. Қуйидаги гормонал бузилишларда қон босими ортиши кузатилади:
•    Иценко-Кушинг касаллиги (буйрак усти безлари яллиғланиши кортизол ва АКТГ гормонлари ортишига сабаб бўлади);
•    Феохромоцитома (буйрак усти безларини яхши сифатли ўсмасида адреналин ва норадреналин гормонлари ортади); да,  
•    Конн синдроми (буйрак усти бези ўсмаси альдостерон гормони синтези кучаяди);
•    Акромегалия (ўсиш гормони ортиқча ишлаб чиқарилиши);
•    Гипертиреоз (буқоқ гормонлари кўп ишлаб чикарилади);
•    Гипотиреоз (букок гормонлари етишмай қолади);
•    Диабетик гломерулосклероз (қандли диабет хисобига ривожланади).    

4. ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИЧИШ.
Организм қабул қилаётган хар қандай препарат нафақат терапевтик эффект беради, балки бир қатор аъзо ва тўқималарнинг нормал фаолиятига салбий таъсир этади. Айрим дори воситалари эса гипотензив препаратларнинг фойдали таъсирини камайтиради. Ностероид яллиғанишга ва йўталга қарши препаратлар қон босимини ортишига сабаб бўлади. Шу сабабли врачлар гипертоникларга бир нечта дори воситаларини буюраётганда уларнинг ўзаро таъсирини хисобга олиши керак.   

5. НОТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ.  
Қон босимини ортишига сабаб бўлувчи озука махсулотлари қуйидагилар:
•    Тузланган балиқ ва сабзавотлар;
•    Гўшт яримфабрикат махсулотлари – колбаса, пишлоқ, консервалар;
•    Фастфудлар, чипслар, сухариклар,
•    Ичимликлардан кофе, пиво, алкоголь, энергетиклар, вино, морс, лимон чой.

6. УМУРТҚА ПОҒОНАСИ МУАММОЛАРИ.  
Бўйин умуртқалари остеохондрози ёки травмалари мушаклар тонуси кучайиши - қон томирлар спазми - бош мия гипоксияси - қон босимини ортишига сабаб бўлади.
Қон босими ортиши бир жойда узоқ ўтириб ишлайдиган (масалан компьютер олдида) одамларда -кўз ва бўйин мускулларига куч келиб - боши оғриб - қон босими ортишига сабаб бўлади. Бунда шикоятлар кечга яқин пайдо бўлиб, ухлаб туриб, дам олгандан сўнг йўқолади.

© www.gepamed.uz