ИНСОН ХАҚИДА ПСИХОЛОГИК ФАКТЛАР

ИНСОН ХАҚИДА ПСИХОЛОГИК ФАКТЛАР

Инсон организми катта топишмоқ хисобланади. Қуйида кўпчиликка маълум бўлмаган қизиқарли фактлар келтирилади.

1. Инсонлар бошқа бир мухим ишга чалғиган пайтида ён-атрофида бўлаётган вокеъликларга деярли кўрмайди, кўрса хам  эътибор бермайди.

2. Инсон қизил ва кўк ранглар жилосини қийин қабул қилади. Бу ранглар инсон нигохи майдонида бўлса қийин ўзлаштирилади ва шу сабабли кўзни тез чарчатади.
 
3. Сўзлар таркибидаги харфлар айқаш-чуйқаш жойлашса хам ушбу сўзларни ўқиш имкони сақланади. Негаки бош мия харфларни эмас сўзларни бутунлигича ўқийди.


4. Хар қандай керакли маълумотларни тинглаёганда инсон фикрини биринчи 5-10 дақиқада жамлай олади. Мавзу қанчалик қизиқ бўлмасин кейинча диққатни камайиши ва бўлиниши кузатилади. Бош мия танаффус талаб этади.

5. Инсонлар хаёл суришни яхши кўришади ва бунга кунининг 30 фоизини сарфлайди. Кўп хаёл сурадиган инсонлар ихтирочи бўлиб, турли қарорларни осон қабул қилади.


6. Кўп қайтариладиган доимий юмушларни одатга айланиши учун ўртача 66 кун керак бўлади. Фаолият тури қанчалик қийин бўлса уни ўзлаштиришга шунча кўп вақт сарфланади.

7. Инсон ўзидан бошқа хаммани айблаши мумкин. Вазиятнинг мохиятини англамасдан туриб, ички хиссиётларига таянган холда бировларни танқид қилишга мойил бўлади. Ўз хулқидаги камчиликларни инсонлар сезмайди ва барча айбни ташқи мухитга тўнкайди.

8. Инсоннинг дўстлари сони чегараланган бўлади. Ижтимоий тармоқларда минглаб дўстлар ортирганига қарамасдан яқин ва яхши дўстлари ортиғи билан 50 тадан 150 тагача бўлиши мумкин.


9. Инсонлар хавфли холатларга беэътибор ва лоқайд қолиши мумкин эмас. Бош мияда инсоннинг бутунлигига жавоб берадиган структуралар мавжуд.
 
10. Инсонга кўп нарсадан бирини танлаш тавсия этилганда бош мия буни уддалай олмайди. Бир нечта ассортиментлар ичида мия энг соддасини ва қисқа рўйхатлилигини танлайди.

11. Инсон банд бўлганда бахтли хисобланади. Фаоллик учун сабаб бўлмаса, инсон зерикади. Бу холат энергияни тежасада у ўзини ночор ва сабрсиз хис қилади. Бу эса кун охирига бориб, фаол мехнат давридагидан кўпроқ чарчоқ хиссини пайдо қилади.

12. Узоқ вақт фикрланиб, барча холатлар астойдил назорат қилинганига қарамай, карорлар кўпинча ярим онг (подсознание) даражасида қабул қилинади. Бош мияда жуда кўп ахборотлар мавжуд ва инсон уларнинг барини тахлил қилишни имконига эга эмас. Бу маълумотлар ярим онг даражасида автоматик анализ қилиб чиқилади ва сўнгги қарор ички хиссиёт (интуиция) тариқасида қабул қилинади.
 
13. Бош мия доимо фаол бўлади, хатто уйқу пайтида хам. Кечки ухлаётган пайтида бош мия кундалик олинган барча маълумотларни тахлил қилиб, керакли (ноодатий, ғайриоддий) деб хисоблаганини сақлаб қолади.


© www.gepamed.uz