ТУЯ СУТИ ХАҚИҚАТДА ФОЙДАЛИМИ?

ТУЯ СУТИ ХАҚИҚАТДА ФОЙДАЛИМИ?

Туя сути билан даволаш масаласи бўйича нафақат шифокорлар орасида, балки интернет сахифаларида хам бир-бирига қарши фикр-муносабатлар жуда кўп.

Шунинг учун, мақоламизда туя сути хусусиятлари хақида бир қатор далилларни келтириб ўтамиз. Ноанъавий бу усул бўйича даволаниш лозимлигини хар ким ўзи хал қилади.

Туя сути таркибий қисми ва хусусиятлари.
Туя сути ишқорли ҳисобланади. Унинг таъми жуда ширин ёки шўр бўлиши мумкин. Унинг таркибида протеин компонентлари (25%), қаттиқ моддалар (15%), ёғлар (3%), лактоза (6%), хлорид натрий (27%), ҳамда темир, калций, фосфор каби минераллар ва В2 ва С витаминлари мавжуд.
•    Даволаниш учун энг яхши сут – бу янги туққан туянинг 40 кун давомида келадиган сутидир; бунда сут оппоқ, хушбўй, хуштаъм, бироз ширин ва ўртача суюқликда бўлиши маъқул;
•    Туя яхши жойларда (янтоқ еб) ўтлаган ва яхши сувларни ичган мутаносиб тузилишга эга бўлиши керак.
•    Туя сутининг лактация (сут бериш) даври 18 ой давом этади ва бу даврда бир туя 4,5% ли ёғликда 4400 литр сут беради.
•    Таркибида антибактериал моддалар тутгани сабабли, туя сути иссиқ хаво шароитларида анчагача сақланиши ва сифати бузилмаган холда узоқ масофаларга етказиб берилиши мумкин.
•    Бир ўркачи (дромадер) ва икки ўркачли (бактриан) туялар фарқланиб, айнан бир ўркачли туялар сути хосилдордиги бўйича қорамол сутига яқин туради.


Туя сути қачон ичилади?
•    Туя сути В гурух витаминлари тутгани сабабли нерв системасига тинчлантирувчи таъсир ўтказиб, стресс холати, уйқусизлик ва тез толиқишдан халос этади.
•    Туя сути таркибида фосфор ва кальций моддаси тутгани сабабли суякларни регенерациясида иштирок этиб, мустахкамлайди ва остеопорозда ёрдам беради.
•    Изроиллик мутахассислар фикрича туя сути таркибидаги темир моддаси ва аминокислоталар организмдаги қон хужайраларини кўпайтиришда -камқонлик ва лейкемия (оқ қон касаллиги)да ёрдам беради.
•    Туя сутидаги кўп миқдордаги аскорбин кислотаси иммунитетини ошириб, организм химоя функцияларини мустахкамлайди.
•    Туя сутидан тайёрланган қатиқ шубат дейилади. Шубат сил, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасида шифобахшдир, гижжаларни йўқотади. Қуруқ терини намлантирувчи ва ёшартирувчи хусусиятга эга.
•    Сил касаллиги ва пневмония (зотилжам)да ҳам табиблар туя сутини ичишни тавсия этишади.
•    Туя сутида инсулинга хос протеин мавжуд ва қандли диабет билан хасталанган беморлар кунига 500 мл дан туя сути истеъмол қилса қондаги қанд миқдори нормаллашади, инсулин уколини олишга хожат қолмайди.
•    Араблар туя сутидан ҳатто турли хил заҳарларга қарши восита сифатида ҳам фойдаланишган


Эслатиб ўтамиз:
•    Ҳар қандай сут маҳсулотларига аллергияси бор инсонларга туя сути тавсия этилмайди.
•    Жигар циррозининг субкомпенсация ва декомпенсация даврларида (класс В, С) туя сути ичиш маън қилинади!

© https://t.me/gepamed_ultra