ГЎШТНИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ ХАҚИДА.

ГЎШТНИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ ХАҚИДА.

Хозирги кунда гўшт истеъмол қилувчилар ва вегетарианлар орасида, турли йўналишдаги диетологлар ва дин вакиллари ўртасида гўшт ва гўшт махсулотларининг инсон организми учун фойдаси ва зарарлари хақида турли хил бахслар ва мунозаралар мавжуд.

Қуйида олимлар ва врачларнинг лаборатор сичқонларда ўтказган тажриба хулосаларига асосланган илмий қарашлар хақида маълумотлар келтирилади.

ГЎШТ ХАҚИДА СТЕРЕОТИПЛАР:

1. Гўштда одам организмига керакли бўлган ўрнини тўлдириб бўлмайдиган аминокислоталар мавжуд. Уларнинг барини фақат ўсимликлардан олишнинг имкони йўқ.
Дархақиқат, одам организми учун зарур бўлган барча 8 та аминокислотани ўсимлик махсулотлари: сўя, ёнғоқ, буғдой ва бошқаларда учратиш мумкин. Бу ерда хамма гап - бир бўлак гўшт уларнинг барини тутиши мумкинлигида. Тўлақонли рацион учун ўсимлик махсулотларини яхшилаб танлаш ва ўз пархезингизни астойдил режалаштириш керак бўлади.

2. Гўшт – холестериннинг асосий манбаси хисобланади.
Бу хақиқат. Айнан гўшт махсулотларини кўп миқдорда қабул қилиш қонда холестерин даражасини ортиб кетиши ва ўз навбатида бир қатор асоратлар: қон томирларнинг тиқилиши, атеросклероз ва юрак муаммоларига сабаб бўлади. Гўштнинг айтиб ўтилган зарари уни хаддан зиёд истеъмол қилинганда кузатилиб, кундалик қабул қилинадиган кичик порцияларни организм бемалол ўзлаштира олади.  

3. Гўшт жуда қийин хазм бўлади ва узоқ вақт хазм қилиш йўлларида туриб қолади.
Бу хам хақиқат. Гўшт махсулотлари структураси иссиқ хароратда ишлов берилгандан кейин хам ўзлаштириш учун организмда муаммолар туғдиради. Организмда гўштнинг узоқ туриб қолиши эса зарарли эмас – у захар хам эмас, мих хам эмас. Гўштни ўта ортиқча истеъмол қилиш ва бошқа махсулотлар билан аралаштириб юбориш эса зарарли хисобланади.

4. Уй хайвонларини замонавий усуллар ёрдамида боқиш ва сўйиш натижасида гўштда кўп миқдорда зарарли моддалар: гормонлар ва токсинлар йиғилади.
Бунга қўшилмасликнинг иложиси йўқ. Хозирда хайвонларнинг фермалардаги деярли харакатсизлиги ва бичиш (кастрация) натижасида уларнинг организмида моддалар алмашинувини бузилиши хисобига гўшт сифатининг бузилиши ва қандайдир маънода инсон организми учун зарарли томони ортади.

5. Гўшт – инсон учун В12 витаминини ягона манбаси хисобланади.
Бу кўплаб вегетарианларнинг муаммоси хисобланади. Аслида эса Витамин В12 бактериялар томонидан ишлаб чиқарилади. Гўшта эса у ўтхўр хайвонларнинг ичак микрофлораси фаолияти таъсирида йиғилади. Инсон организмига бу витамин у хайвон гўштини истеъмол қилганда ёки кўп миқдорда микроб тутувчи ювилмаган мева ва сабзавотларни қабул қилганида тушади. Аммо В12 ни ювилмаган махсулотлардан тушиши организм учун хавф туғдиради.  
   
Гўштнинг зарари хақида бошқа бир қатор: масалан, гўштни кўп қабул қилиш подагра касаллиги, ичак саратони ва метеоризмга сабаб бўлади деган нотўғри фикрлар хам мавжуд.

Гўштнинг зарари хақида қанчалик кўп гапирилмасин, нормал миқдорда ва тўғри овқатланиш режимига риоя қилинганда соғлом организм гўштни тўлиқ ва зарарсиз ўзлаштиради.

© www.gepamed.uz