ОЗИШ УЧУН 7 ТА ҚИШҚИ МАХСУЛОТ

ОЗИШ УЧУН 7 ТА ҚИШҚИ МАХСУЛОТ

Ёз фаслида озиш муаммо эмас: бозор ва магазин расталарида тўлиб-тошиб ётган мавсумий мева ва сабзавотлар бунда ёрдам беради. Аммо қишда нима қилиш керак, танлов унчалик кўп эмас. Бундай пайтларда менюга қишки махсулотларни қўшиш хам фойдали, хам озишга ёрдам беради.

Карам
Эндиликда карамни қишин-ёзин дастурхонимизда учратиш мумкин. Айниқса қиш фаслида карамнинг фойдаси тенгсиз хисобланади. Калорияларни кам тутиши ва бу махсулотнинг турларини кўплиги вазн ташлаш истагида юрган инсонлар учун асосий ёрдамчи хисобланади. Оқ ва қизил бошли карам, гулкарам, брюссель карами, савойя карами, брокколи ва бошқа турлари қишда хам қоринни тўқ тутади. Карамни хар хил усулда тайёрлаш: хом холида салат сифатида, духовкада пишириб, қозонда димлаб ва борщ холида қайнатиб истеъмол қилиш мумкин. Карамнинг 100 грамида бор йўғи 30 калория мавжуд.


Хурмо
Қиш фасли ширинликни севадиган инсонлар учун қийин хисобланади. Иссиқ какао ва ароматли булочка хиди олдида хар ким хам тура олмайди. Ширинликлар ўрнига қишнинг асосий меваси – хурмони истеъмол қилиш тавсия этилади. Хурмонинг 100 грами 66 калория тутиб, хар қандай десерт ўрнини босиши мумкин ва етарли даражада ширин хисобланади. Одатда хурмони шундайдигича ейилади. Аммо уни данаксиз қисмини салат, джем ва пишириқ сифатида қабул қилиш хам мумкин. Хурмонинг буриштирувчи таъмини йўқотиш учун маълум бир муддат музхонада сақлаш мумкин.


Цитрусли мевалар
Хеч қайси қиш мандаринсиз ўтмайди. Айнан мандарин ва унинг «қариндошлари»: апельсин, грейпфрутлар ва лимон хиди янги йил даракчилари бўлиб, қишда керак бўлган кўплаб витаминларни тутади. Цитруслар кам калорияли (100 грамида 35 кал) ва озиш учун фойдали хисобланади. Цитруслар кўп миқдорда клетчатка тутиб, хазм йўллари фаолиятини яхшилайди ва тозалайди. Цитрусларни янги холатида, десерт сифатида, бошқа меваларга қўшган холда, йогурт ёки творог билан ва шарбатини сиққан холда истеъмол қилиш мумкин.
 


Ошқовоқ
Кузги экин махсулоти бўлишига қарамасдан ошқовоқнинг айрим навлари узоқ сақланиш хусусиятига эга. Бу пархез таомнинг 100 грами 30 калория тутиб, витамин ва минералларга бой. Ошқовоқ организм томонидан осон ўзлаштирилиб, болалар ва қексаларга хам тавсия этилади.


Тузланган карам
Тузланган карам қишда озишни мўлжалланганлар учун тенгсиз махсулот. Бор йўғи 20 калория тутиб, бижиш жараёнида хосил бўладиган органик кислоталар таъсирида хазм шираси ажралиши яхшиланади. Уни салат ёки гарнир, пишириқлар ёки пирог, қайнатиб ёки димлаб истеъмол қилиш мумкин.


Турп
Пархез менюсининг яна бир аъзоси турп – озишни осонлаштиради. Унинг 100 грами 35 калория тутади. Турпдан витаминли салатлар тайёрлаш ва гарнирларга қўшиш мумкин. Турп иштахани қитиқловчи аччиқ таъм берувчи моддаларни тутгани сабабли ошқозон-ичагида муаммоси бор инсонларга тановул қилишда меёрдан оширмаслик талаб этилади.   


Асал
Озиш ниятида ширинликан воз кечишни истаган инсонлар учун асал айни муддао хисобланади. Асал кам калорияли хисобланмайди, уни чойга, кашага, мевали салатларга, йогуртга қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Совуқ қишда асалнинг шунингдек шамоллашга қарши ва вируслардан тозаловчи эффекти хам фойдали хисобланади.
 



© www.gepamed.uz