КЎЗЛАР ҚИЗАРГАНДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

КЎЗЛАР ҚИЗАРГАНДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

1. Сунъий кўз ёшлардан фойдаланинг
Айтиб ўтилганидек кўзларнинг қизаришини асосий сабаби турли сабаблар тасъирида ривожланадиган қуруқ кўзлар синдроми хисобланади. Кўзларни табиий намланиши етарли бўлмаганда мунтазам равишда кўз ёшининг сунъий аналогларини томизиб туриш тавсия этилади. Бунда қон томирларни торайтирувчи моддаларни тутувчи препаратларни меёрдан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Улар тез ва вақтинча эффект беради холос.



2. Компьютер ортида камроқ ўтиринг.

Компьютер монитори ва смартфонлар билан мулоқот қилишни чегаралашни имкони бўлмаса вақти-вақти билан танаффус қилиш керак. Америка офтальмологияси "3 та 20 лик қоида" сини таклиф этади. Яъни хар 20 дақиқадан сўнг кўзларни экрандан олиб, ўзингиздан 20 фут (6 метр) узоқликда жойлашган объектларга 20 сония караб туриш керак. Шунингдек экраннинг ёрқинлигини бироз камайтириш ва уни кўзлар даражасидан пастроқ қилинган холатда жойаштириш хам яхши фойда беради. Махсус машқларни бажаришни хам унутманг.

3. Балиқ ёғи истеъмол қилинг
Куруқ кўзлар синдромидан қутулишнинг яна бир усули омега-3 ёғ кислоталарини кўп миқдорда тутувчи махсулотларни истеъмол қилиш хисобланди. Бу моддалар айниқса балиқ ёғида мавжуд, шунинг учун лосось, сельдь, тунец, сардина ёки скумбрияни кўпроқ ейиш ёки балиқ ёғининг капсула холидаги препаратларини истеъмол қилиш керак.

4. Хавони намловчи ускуналарни ўрнатинг.
Кўзлар қизаришининг сабаби хаво намлигининг камайиб кетиши бўлса – хона хавосини намловчи ускуналар сотиб олинг ёки қўлбола усуллардан фойдаланинг. Кўп вақтингизни ўтказадиган бино ва хоналарни ортиқча иситиб юборманг.

5. Кўпроқ суюқлик ичинг.
Агар инсон организми сувсизланишга дуч келган бўлса тананинг барча қисмлари, шунингдек кўзлар хам азият чекади. Шундай экан кўзларнинг табиий намлигини тиклаш учун ортиқча бир-икки стакан ичимлик суви ёки бирон бир суюқлик ичиб туриш тавсия этилади.

6. Қуёшдан сақловчи кўзойнакларни тақиб юринг.
Кўзларни ультрабинафша нурлардан химоя қилишни хам унутмаслик керак. Бу нафақат ёзда, балки қишда хам амалга оширилиши лозим. Негаки айнан қишда кўзларга куёшнинг тўғридан-тўғри ёки қордан қайтган нурлари таъсир этиши мумкин. Химоя фактори максимал бўлган (E-SPF 50) қуёшга қарши кўзойнакларни танланг.

7. Компресслар қилинг.
Ковоқ сохасига қўйиладиган илиқ компресслар бу ердаги безлар фаолиятини яхшилаб, кўз қуришини олдини олади. Бунинг учун пахтали дискларни сувда намлаб эрталаб ва кечки пайт кўз-қовоқлар устига 3 дақиқага қўйинг. Таъсирини кучайтириш учун сув ўрнига кўк чойдан фойдаланиш мумкин. Унинг яллиғланишга қарши, антибактериал ва иммунстимулловчи таъсири бор.




© www.gepamed.uz