ЧЕКИШ ИНСОН ТАНА ВАЗНИГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ?

ЧЕКИШ ИНСОН ТАНА ВАЗНИГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ?

Чекиш – асримизнинг мухим муаммоси хисобланади. Кўп холларда чекиш оддий қизиқишдан боғлиқликка айланиб кетади. Чекишга тобеъликни даволашнинг бир қатор усуллари мавжуд. Айримлар чекишда тиббий муаммолар (ўпкани зарарланиши, организмни захарланиши) ни кўрса кимлардир рухий муаммоларни кўради. Иродаси мустахкам инсонлар чекишни мустақил равишда ташлашлари мумкин.
 
Кўпчилик 30 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар чекишни ташламаслигини семириб кетиш мумкинлиги билан бахона қилади. Бу тўғрими? Чекиш организмга қандай таъсир этади?

Никотин ва тамаки тутуни организмга тушгач уни тўғри маънода захарлайди. Никотин организм томонидан зарарли бактерия сифатида қабул қилиниб, бутун кучларини уни йўқ қилишга ва чиқариб ташлашга қаратади. Бу эса маълум миқдордаги калорияларни талаб қилади. Фойдали ва фойдасиз калориялар организмда тўпланмасдан сарфланиб кетади. Бу эса инсон тана вазнини бир хилда ушланиб туришига олиб келади.

Чекишнинг организмга бир қатор салбий таъсирлари мавжуд:
1.    Чекиш иштахани пасайтиради. Никотин қайсидир маънода организмни захарлаб, наркотик сингари инсоннинг физиологик эхтиёжларини қондиради. Қондаги глюкоза миқдорини ошириб, иштахани сусайтиради.
2.    Чекиш метаболизм жараёнларини кучайтиради. Барча фойдали моддалар ўзлаштирилишга улгурмасдан организмдан чиқариб ташланади. Доимий чекувчиларда кўп миқдордаги никотин таъсирида организмда интоксикация кузатилиб, организмда ёғ тўқимасининг ўтириб қолиши кузатилади.     
3.    Доимий стресс холатлари чекмайдиган инсонларда овқат махсулотларини кўп истеъмол қилиш ва натижада семиришга олиб келади. Аксинча чекувчи инсонлар эса бундай пайтларда янада кўпроқ чекиши ва организмни кўпроқ захарлаши кузатилади. Натижада организмда моддалар алмашинувининг бузилиши микроэлемент ва витаминларнинг етишмовчилиги, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг яраси ривожланиши мумкин.  
4.    Эндокрин тизимида бузилишлар кузатиладиган чекувчиларда никотин таъсирида организмда «ёмон холестерин» тўпланиб семиришга сабаб бўлади. Бу холатнинг кучайиши қон томир тизимидаги касалликлар (атеросклероз), қандли диабет, ўпка ва кўкрак безлари саратонига олиб келади.

Қандай қилиб чекишни ташлаш ва ортиқча килограммлар орттириб олмаслик мумкин.



Чекишни ташлаш қийин. Аммо захарланган организмни ва никотин таъсири асоратларини даволаш унданда қийин хисобланади. Айрим холларда чекиш ўлимгача олиб келиши мумкин. Бу тамаки тутуни таъсирида онкохужайраларни хосил бўлганда кузатилади.

Инсон чекишни бирданига ташлаганда организм унинг ўрнига бошқа нарсани талаб қилади. Бу талаб хар бир организм учун индивидуал танланади: кимларгадир хамирли махсулотлар, пирожныйлар, кимларгадир кофе, карамель ва хаказо.

Энг яхши йўли организмнинг бундай талабларига ён бермаслик. Негаки овқат қабул қилишлар сони кунига 3-4 мартадан 9-10 мартагача ортиб кетиши мумкин. Бу эса ортиқча килограммларни пайдо бўлишига олиб келади.



Чекишни асоратсиз ташлаш ва семирмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш сўралади:
•    Чекишни бирданига ташламоқчи бўлган инсонларда организм узоқ вақт курашади ва никотин талаб қилади.  Шу сабабли чекишдан воз кечиш аста-секин амалга оширилиши, чекилаётган сигаретлар сонини кундан кунга камайтириш керак.  
•    Чекишни ташлаш билан бир қаторда пархезга риоя қилиш талаб этилади. Статистика маълумотларига қараганда чекишни ташлашнинг биринчи йилларида ўртача 2-4 килограммгача (энг кўпи 10 кг) семириш кузатилади.
•    Жисмоний машқларни эсдан чиқарманг. У хеч бўлмаса уйдан ишгача масофани пиёда босиб ўтиш бўлиши хам мумкин. Бундай даврда организм фаолликни талаб қилади. Шу орқали ортиқча калориялар табиий йўл орқали ёқилади.
•    Сигарет хақида ўйламанг. Сигарет Сизнинг хаётингизни бир бўлаги эмаслиги хақида бир қатор сабаблар қидиринг. Чекаётган ва чекмаган пайтингиздаги умумий холатингизни солиштириб кўринг. Кундалик жадвалга риоя қилинг. Бу овқатланишга хам, жисмоний машқлар бажаришга хам тегишли.

Чекишни ташлаган инсонда: Метаболизм яхшиланади! Организмни фойдали моддаларни ўзлаштириши тикланади! Иш фаолияти меёрлашади! Тери ранги яхшиланади! Нафас олиши ва иштахаси нормаллашади! Сочи ва тирноқлари кўркамлашади! Организмда қон айланиши – Уйқуси- Кайфияти жойига келади!
 
Хозирги кунда чекиш муаммоси билан шуғулланувчи врачлар чекишнинг инсон вазнига қандай таъсир қилиши борасида аниқ бир тўхтамга келганлари йўқ: оздирадими, семиртирадими. Хар бир организмнинг никотинга бўлган реакцияси хар хил хисобланади.


Ёдингизда тутинг чекиш биринчи ўринда инсон вазнига эмас балки саломатлигига таъсир этади!



© www.gepamed.uz