ЛАКТАЦИЯ ДАВРИДАГИ МАСТОПАТИЯ.

ЛАКТАЦИЯ ДАВРИДАГИ МАСТОПАТИЯ.

Аёллар кўкраги нафақат гўзаллик тимсоли балки эндокрин тизимнинг мухим аъзоси хисобланади. Сут безларини биринчи роли аёллар хаётининг маълум бир даврида ва чақалоқларни эмизиш даврида специфик гормонларни ишлаб чиқишдан иборат. Сўнги пайтларда аёллар сут безларини патологиялари кўпайиб бормоқда. Энг тарқалган касаллик мастопатия хисобланиб, у гормонал бузилишлар натижасида ривожланадиган яхши сифатли хосила хисобланади.    

Мастопатия.
Мастопатиянинг учраш частотаси аёлларнинг ёшига боғлиқ:
•    Ўсмирлар ва 22 ёшгача бўлган аёлларда 10% холатда учрайди;
•    Туғиш ёшидаги аёлларда 55-60%;
•    Менопауза даврида 15-17% холатда учрайди.

Мастопатияни мохиятини тушуниш учун сут безларини тўқимасини тузилишини билиш керак. Туғиш ёшидаги аёлларда сут безлари структураси эпителиал ва фиброз компонентлардан тузилган. Гормонал дисбаланс оқибатида улардан яхши сифатли ўсмасимон хосилалар пайдо бўлади.


 
Хомиладорлик даврида организм гормонал хужум остида бўлиб, хомиладорликни сақлаб қолиш мақсадида аёл организми кўплаб гормонлар ажратади. Мастопатия айни шу «ортиқча» эстрогенлар таъсирида ривожланади. Лактация (эмизиш) даврида эса мастопатиянинг сабаби димланиш жараёнлари (лактостаз) бўлиши мумкин.

Мастопатияни аниқлаш осон. У ёқимсиз ва оғриқли хиссиётлар келтириб чиқаради. Бу белгилар пальпацияда кучаяди. Асосий белгиларга сут безларини пайпасланганда аниқланадиган зичлашган тугунчалар хисобланади.  


Мастопатия белгилари
Бу касалликда эпителиал тўқиманинг секин ўсиши ва фиброз тўқиманинг тезлик билан ўсиши натижасида тугунчаларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Мастопатияга олиб келувчи омиллар:  
•    Тез-тез аборт қилиш.
•    Сийдик таносил тизимидаги касалликлар.
•    Жигар касалликлари.
•    Эндокрин касалликлар.
•    Стресс.
•    Лактация.

Мастопатия пайтида чақалоқларни эмизиш мумкинми?
Мутахассислар фикрича эмизикли аёлларда мастопатия аниқланса қуйидаги талабларга амал қилган холда эмизишни давом эттириш мумкин:
•    Сут безлари сўрғичлари холатини назорат қилиш, ёриқлар хосил бўлиши мастопатияга олиб келади.
•    Сутни димланишини олдини олиш. Чақалоқ эммаган сутни соғиб ташлаш.
•    Сутни соғиб ташлаш оғриқли бўлмаслиги учун махсус мосламалардан фойдаланиш. Шунингдек хаммом иссиғида кўкракнинг қизиши ва юмшаши кузатилади ва шу пайтда соғиш оғриққа олиб келмайди.
•    Мастопатия пайтида ушлаб турувчи бюстгалтердан фойдаланмаслик.
•    Кўкракни парваришлашда фойдаланиладиган совун ва косметик воситаларни қўлламаслик.

Мастопатияда эмизишни тўхтатиб қўйиш тавсия этилмайди. Негаки айнан чақалоқ даволашнинг эффектив усули хисобланади.
     

Мастопатияни даволаш ва олдини олиш усуллари
Хомиладор бўлмаган, хомиладор ва эмизикли аёлларда учрайдиган мастопатияни даволаш усуллари бир-биридан фарқ қилади.
Эмизикли аёлларда терапиянинг асосий мақсади лактостазни олдини олиш хисобланади ва механик йўл орқали сут безларини бўшатиш талаб этилади.
1.    Агар бола бари сутни эмаётган бўлса бунга хожат йўқ. Акс холда хар икки соатда ортиқча сут тўпланганлигини назорат қилиш ва соғиб туриш зарур хисобланади.   
2.    Кўкрак безини массаж қилиш. Массаж оркали ундаги зичланишлар юмшаб, сўрилиб кетади. Биринчи муолажалар лактация жараёни энди тикланаётганда мутахассис бажаради. Кейинча бу вазифа аёлнинг ўзига юклатилади. Бу муолажа оғриқли бўлишига қарамасдан бир неча сеансдан сўнг оғриқ йўқолади.
3.    Мастопатиянинг қўзиган даврида иситма, шиш, сезгирликни кучайиши кузатилганда медикаментоз даво қўлланади.  

Мастопатияни профилактикаси сут безларини холатини назорат қилиш, хар йили профилактик кўрикдан ўтиб туриш, хатарли белгилар пайдо бўлганда врачга мурожаа қилиш керак. Тўлақонли даволанмаган мастопатия сут бези саратонининг сабабчиси бўлиши мумкин.

© www.gepamed.uz