УГЛЕВОДЛАРНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИДАГИ РОЛИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТ.

УГЛЕВОДЛАРНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИДАГИ РОЛИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТ.

Ортиқча вазн ва кўплаб касалликларнинг сабабчиси деган фикрда углеводлар хақида кўпинча хадик билан қаралади. Аслиа эса углеводларни меёридан ортиқча истеъмол қилмаслик хеч қандай хатар туғдирмайди. Углеводларнинг роли организмни етарли миқдордаги қувват билан таъминлашдан иборат. Унинг етишмаслиги инсонни хорғин ва касалманд кўрсатади.

Углеводлар нима?
Углеводлар бу углерод, кислород ва водород атомларидан хосил бўлган бирикмалар бўлиб, крахмал тутувчи ёки шакарли моддалардан иборат бўлади. Уларнинг хар бири таркибида турли элементлар бўлиб, турли вазифаларни бажаради. Углеводлар икки хил: оддий ва мураккаб турларга бўлинади.
•    Оддий углеводларга моносахаридлар ва дисахаридлар кириб, махсулотлардаги уларнинг ширин таъмини сезмасликнинг иложиси йўқ. Глюкоза, фруктоза, галактоза, лактоза, сахароза ва мальтоза ушбу гурухга кириб, улар сувда тез эрийди, организм томонидан осон ўзлаштирилиб, тезда энергия бериш хусусиятига эга.
•    Мураккаб углеводлар таркибида полисахаридлар мавжуд бўлиб, крахмал, клетчатка, гликоген ва пектин шулар жумласига киради.

Углеводларни организмдаги функциялари.
Организмга тушгандан кейин углеводлар энергия ажратишдан бошқа бир қатор вазифаларни бажаради:
•    Ошқозон ичак трактини тозалайди. Озуқа махсулотлар таркибидаги хамма моддалар хам инсон организми учун фойдали эмас. Клетчатка ва бошқа углеводлар шарофати билан организм тозаланади. Акс холда индивиднинг захарланиши кузатилиши мумкин эди.
•    Глюкоза бош мия тўқимаси ва юрак мускулларини озиқлантириб, жигар фаолияти учун керак бўлган компонент – гликоген хосил бўлишида қатнашади.
•    Углеводлар организмнинг иммунитети ва химоя вазифасини кучайтиради. Гепарин қоннинг ортиқча ивиш хусусиятини камайтиради, полисахаридлар эса ичакларни зарур фаол моддалар билан бойитиб, организмни турли инфекцияларга қаршилигини кучайтиради.
•    Углеводлар одам танаси тузилишини таъминлайди. Углеводларсиз организмдаги хужайраларнинг бир қатор турлари, жумладан нуклеин кислоталар ва хужайра мембранасини хосил бўлиши тормозланади.
•    Углеводлар организмда алмашинув жараёнларини бошқаради. Оксидланиш процессини тезлатиб, пасайтиради.
•    Углеводлар овқат махсулотлари билан кирган оқсил ва ёғларни ўзлаштирилишида қатнашади.

Углеводларни организмга зарари эмас фойдаси тегиши учун уларни чегараланган миқдорда истеъмол клиш керак.

Организмда углеводларнинг кўпайиб кетишидан ривожланадиган касалликлар:

Углеводларни ортиқча истеъмол қилинишидан юзага келадиган асосий муаммо -  моддалар алмашинувини бузилиши бўлиб, у бошқа бир қатор оқибатларга олиб келади:
•    Озиқ моддаларнинг парчаланиш жараёни тезлигини секинлатади;
•    Гормонал фонни бузади;
•    Углеводларнинг ёғ молекулаларига айланиш тезлигини кучайтиради;
•    Ошқозон ости безида инсулин ишлаб чиқарувчи хужайраларни камайиши ва қандли диабетни ривожланига сабаб бўлади;
•    Қонда қанд миқдорини ортиши тромбоцитларнинг бир-бирига ёпишиши (агррегацияси) ни кучайтиради;
•    Кон томирлар деворини мўртлашуви, юрак муаммолари, инфаркт ва инсульт ривожланиши мойиллиги ортади.
•    Оғиз бўшлиғида глюкоза ва фруктоза патоген микрофлорани ривожланишига замин яратиб, тишлар эмали парчаланади, ранги ўзгаради ва кариес ривожланади.

Углеводларни қанча истеъмол қилиш керак?
Истеъмол қилинаётган овқат махсулотларини меёрга келтириш учун углеводоларни қуйидаги нормаларда қабул қилиш керак:
•    Бир ёшгача болаларга 1 кг тана вазнига 13 грамдан тўғри келадиган углевод бериш керак;
•    30 ёшгача, кучли жисмоний зўриқиши бўлмаган  катта ёшдаги одамларга суткасига 300–350 грамм тавсия этилади;
•    30 ёшдан кейин бу норма 50 граммга пасайтирилади;
•    Аёллар учун барча нормалар 30-50 граммдан пастроқ бўлиши керак;
•    Спорт билан шуғулланувчи ёки фаол харакат тарзида хаёт кечирувчи инсонларга нормадан 40–50 грамм кўпроқ углевод истеъмол қилишга рухсат берилади.

Ичакларнинг ўз-ўзини тозалаш функцияси яхши ишлаши учун овқат таркибидаги клетчатка ва толалар 20 граммдан кам бўлмаслиги керак.
Кечаси ва тунги сменаларда ишламайдиган инсонлар учун ётар қоринга углеводга бой овқатларни тановул қилиш тавсия этилмайди. Чунки бу пайтда алмашинув жараёнлари секинлаб, ажраладиган энергия сарфланмай қолади.

Хулоса: углеводларни истеъмол қилишни оқилона режалаштириш организмга фақат фойда келтиради!


© www.gepamed.uz