УЙ ШАРОИТИДА ОРГАНИЗМДАГИ ЯЛЛИҒЛАНИШНИ АНИҚЛАЙДИГАН УСКУНА ЯРАТИЛДИ.

УЙ ШАРОИТИДА ОРГАНИЗМДАГИ ЯЛЛИҒЛАНИШНИ АНИҚЛАЙДИГАН УСКУНА ЯРАТИЛДИ.

Финляндиянинг Техник Текширувлар Маркази (VTT) олимлари уй шароитларида одамнинг қай даражада соғлигини аниқлаш имконини берувчи ускунани яратишди.
Бу ускуна организмдаги С реактив оқсил даражасини ўлчаб, унинг нормадан ортиши одам танасида яллиғланиш жараёни мавжудлиги, жумладан бактериал инфекция борлиги хақида маълумот беради.
Ускунани стационардаги врачлар хам, уй шароитларида хам ишлатиш имкони бўлиб оддий пациентлар учун хам мўлжалланган. Ўлчами бўйича у қон босимини ўлчаш ускунаси билан тенг дейди VTT проекти бўйича менеджер Марика Куркинен.

Бу кашфиёт айниқса енгил дармонсизлик сезган беморлар учун фойдали хисобланиб, касалликни авж олишини олдини олади. Тест учун ўртача 20 дақиқа вақт сарфланади. Бу пайтда инсон бармоғидан қон тахлили олиниб, унга антитела сақловчи махсус бир марталик полоска  солиниб, С-реактив оқсили маркери идентификацияланади.

Ускуна оптик ўлчовларни амалга оширгач, текшириш натижаларини пациентнинг мобил телефонида ўрнатилган махсус дастурга узатади. Бу дастурда С реактив оқсилнинг даражаси акс этади. Сотувга ушбу қурилма хали чиқмаган бўлсада, олимлар ушбу ихтирони етарли даражада фойдали бўлиши ва уй аптечкасининг асосий қисмига айланишига умид боғламоқда. Хозирда бу проектни оммалаштириш учун бизнес хамкорлар изланмоқда.

© www.gepamed.uz    

Манба:  https://www.rmj.ru/news/finny-sozdali-pribor-dlya-opredeleniya-vospaleniy-v-organizme-v-domashnikh-usloviyakh/#ixzz4vJYcNzSH