ХАЙЗ ПАЙТИДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

ХАЙЗ ПАЙТИДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

Нега доимо оғриқдан қийналишга тўғри келади, таблеткалар ичса бўладими, туққандан сўнг хаммаси ўтиб кетиши тўғрими?

Хайз пайтида нега оғриқ бўлади?
Оғриқли хайз кўриш кўпинча бирламчи альгоменорея деб аталиб, қовуқ сохасидаги қимсиз хиссиётлар маълум бир касаллик хисобига эмас, балки ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкин. Агар сиз соғлом бўлсангизу хайз пайтида оғриқлар бўлса – простагландинлар айбдор хисобланади. Простагландинлар бу оғриқ сезгиси рецепторларини кучайтирувчи медиаторлар хисобланиб, хайз пайтида бачадон шиллиқ қаватининг ички юзасида ажралиб чиқади. Улар хисобига бачадон қонни тезроқ хайдаб чиқариш учун қисқаради. Простагландинларни кўплиги ва бачадонни кучли қисқариши ва натижада киндик ости сохасида талвасасимон оғриқларни юзага келтиради. Айрим пайтларда бунга бел сохасидаги оғриқдар хам қўшилади. Простагландинлар шунингдек, ошқозон ичак тракти шиллиқ қавати юзасида хам ажралиб, хайз пайтидаги кўнгил айниши ва диарея (ич кетиши) га сабаб бўлади.
 
Яна қандай омиллар оғриққа сабаб бўлади?
Агар оғриқлар бирданига бошланса сийдик таносил тизими ва ёнма-ён жойлашган аъзоларни текшириш лозим. Қуйидаги касалликлар хам хайз пайтида оғриққа олиб келади:
1.    Эндометриоз.
2.    Сийдик пуфаги яллиғланиши (цистит).
3.    Миома, фиброма ва бошқа ўсмалар.
4.    Кичик чаноқ аъзоларини яллиғланиш касалликлари.
5.    Ичакни яллиғланиши.
Бу касалликлар простагландинларни ортиқча ажралишига ва хайз пайтидаги оғриқларга сабаб бўлади. Шунинг учун оғриқ кучли бўлиб, уч кундан кўпроққа чўзилса, хайз цикли хам бузилса, ноодатий ажралмалар пайдо бўлса ва алоқа пайтида оғриқ хис қилсангиз албатта врачларга мурожаат қилинг.

Қандай кўрик ва тахлиллардан ўтиш керак?
1.    Гинеколог кўриги (яширин кечувчи жинсий йўл орқали юқадиган каслликларни аниқлаш учун суртма олиш);
2.    Кичик чаноқ аъзоларини ультратовушли текшириш.
Шуларнинг ўзи соғлиқ хақида хулоса чиқаришга, касалликни ёки дисменореяни даволашни бошлашга етарли бўлади.

Нега менда хайз кечиши оғриқли, дугонамда эса хайз пайтида хеч қандай муаммолар бўлмайди?
Демак Сизнинг омадингиз чопмабди. Хеч қайси мутахассис нега айрим аёлларда хайз оғриқли кечиши, қолганларида эса шикоят бўлмаслигини айтиб бера олмайди. Бу организмнинг хусусияти бўлиб, бунга кўникиш керак.

Қандай таблеткалар ичиш мумкин?
Биринчи ёрдам: ностероид яллиғланишга қарши дорилар. Бу препаратлар хавфсиз бўлиб, рецептсиз турли комбинацияларда берилади. Улар нафақат оғриқни камайтиради, балки простагландинлар ажралишини хам камайтиради. Масалан: ибупрофен, индометацин, кетопрофен. Бу препаратларни ошқозонида муаммоси бор аёллар эхтиёткорлик билан ичгани маъқул.
Спазмолитиклар дисменореяда етарли ёрдам бермайди.

Хомиладорликка қарши дорилар ёрдам берадими?
Гормонал орал контрацептивлар ўзларинг гормонал фони орқали сунъий хайз цикли хосил қилади. Бунда эндометрий юпқалашиб, уруғланган тухум хужайранинг ёпишиб олишига қийинчилик туғдиради. Эндометрийнинг юпқалиги ундаги простагландинларнинг камайишига олиб келади шу сабабли оғриқли хайз циклларида хомиладорликка қарши препаратлар буюрилади.
Терапия таблеткалар билан чегараланмайди, гормонал спираллар ва инъекциялар хам шу вазифани бажаради.

Таблетка ичишдан бошқа яна қандай йўллари бор?
Дори воситаларидан ташқари қуйидаги усуллар хам оғриқли хайзни енгилроқ кечишига олиб келади. Хамма аёлнинг сезувчанлига хар хил, шунинг учун уларни танлашда ўз хиссиётларингизга таянинг.
1.    Иссиқ қўйиш. Иссиқ ўраниб ётиш, ёки қорин пастига иссиқ грелка қўйиш, иссиқ кийиниш ёки иссиқ душ қабул қилиш.
2.    Спорт. Спорт билан профилактика мақсадида шуғулланиш мумкин. Мускулларни бўшаштирувчи машқлар бажарилади.
3.    Игна билан даволаш. Бу усул даволамайди балки, касалликдан чалғитади.
4.    Бўшаштирувчи массаж. Ёқимсиз хиссиётлардан чалғитади. Ўзингиз хам қорин пастини соат йўналишида силашингиз мумкин.
5.    Қулай холат (поза). Имкон топсангиз критик кунларда ётиб, оёқларингизни баландроқ кўтариб олишга, ёки ёнбошлаб ётиб, тиззаларингизни букиб олишга харакат қилинг.
6.    Чекишни ташлаш. Фақат хайз кунларида эмас бутунлай чекишдан воз кечишингиз керак.
7.    Витаминлар ва  и микроэлементлар. B6, B1, E витаминлари, магний ва кальций микроэлементларинг қисман ёрдам бериши исботланган


Оғриқларда бира тўла қутулишнинг иложиси борми?
Хайз келиб турган бўлса имкони йўқ. Тўғри бачадондаги нервларни бузиб ташлайдиган бир қатор жаррохлик усуллари хам мавжуд. Лекин бундай давонинг эффективлиги юқори эмас ва таваккал қилишга тўғри келади.

Туғруқдан кейин оғриқлар камаядими?
Хайз пайтида юзага келадиган оғриқларни туғруқдан кейин йўқолишига хеч ким кафолат бермайди. Аммо кўпчилик гинекологлар бунда гормонал фоннинг қайта қурилишини назарда тутиб, туғишни тавсия этади. Айрим аёллар эса оғриқни ёш ўтган сайин аста-секин камайиб боришини таъкидлайди.

Бу хавфлими?
Агар хайз пайтидаги оғриқлар маълум бир касаллик хисобига келиб чиқмаган бўлса, хавфли эмас. Аммо бу оғриққа чидаш керак дегани эмас. Врач билан маслахатлашиб, ўзингизга мос оғриқсизлантирувчи дориларни танлашга харкат қилинг.

© www.gepamed.uz