ЁҒСИЗЛАНТИРИЛГАН СУТ МАХСУЛОТЛАРИ ОВУЛЯЦИЯ БИЛАН МУАММОЛАР ЮЗАГА КЕЛТИРАДИ.

ЁҒСИЗЛАНТИРИЛГАН СУТ МАХСУЛОТЛАРИ ОВУЛЯЦИЯ БИЛАН МУАММОЛАР ЮЗАГА КЕЛТИРАДИ.

Америка олимларининг текширишлари натижаларига пархез сақлаш мақсадиида қараганда ёғсизлантирилган сут ва унинг махсулотлари овуляция билан боғлиқ муаммоларни юзагага келтириши мумкин экан. Масалан хафтада бир мартадан кам музқаймоқ (яъни ёғлилик даражаси юқори бўлган сут махсулотларини) истеъмол қилувчи аёллар бошқаларга нисбатан 40% кўпроқ хайз цикли билан шикоятлар билан гинекологга мурожаат қилар экан.  


Бола туғишни режалаштирган ва тезроқ хомиладор бўлиш истагида юрган аёллар учун оддий рецепт: нормал, яъни ёғсизлантирилмаган сут махсулотларини истеъмол қилинг. Масалан,  ёғсиз йогурт ўрнига музқаймоқ ёки творог енг. Хаар қандай холда хам бу вазн ортиқча бўлмайди, балки бу организмга ва бўлажак болангиз учун фойдали хисобланади. Хомиладор бўлиш имконини тезлатади.   
Бепуштликка олиб келадиган овуляция билан боғлиқ муаммолар хали тўлалигича ўрганилмаган бўлиб, унинг энг асосий сабаблари: овқатланиш тартибини бузилиши, ортиқча жисмоний зўриқиш, гормонал дисбаланс, инсулинга сезгирликни камайиши ва буқоқ бези фаолиятини бузилиши хисобланади.


Маълумот учун. Овуляция – бу етилган фолликулдан тухум хужайранинг ёрилиб чиқиши хисобланиб, айнан шу пайтда оталаниш жараёни юз беради.

© www.gepamed.uz