ЧЎКИШ

ЧЎКИШ

Чўкиш – бўғилишнинг механик тури хисобланиб, ўпкаларнинг сувга тўлиши натижасида ривожланади. Ўлим хавфининг ривожланиш вақти ва характери организмнинг холати ва ташқи омилларга боғлиқ. Хар йили бутун ер шар  бўйлаб 70 000 га яқин кишилар сувга ғарқ бўлиб ўлади. Уларнинг асосини ёш эркаклар ва болалар ташкил этади.

Чўкиш сабаблари:

1.    Алкоголдан маст бўлиш;
2.    Инсонда юрак касалликлари мавжудлиги;  
3.    Сувга калла ташлаганда умуртқанинг зарарланиши;
4.    Хароратнинг кескин фарқланиши.

Чўкиш турлари:
Хақиқий чўкиш – бунда нафас йўллари альвеолаларгача сув билан тўлади. Сув босими остида альвеоляр тўсиқчалардаги капиллярларнинг ёрилиши натижасида сув ва бошқа суюқликларнинг қонга ўтиши кузатилади. Бу эритроцитларнинг парчаланиши, ва сув-минерал балансини бузилишига олиб келади.   
Асфиктик чўкиш-  бунда сувнинг нафас йўлларига ўтиши хисобига ларингоспазм ва нафас йўллари спазми натижасида кислород етишмаслиги натижасида бўғилиши (гипоксия) кузатилади.
Синкопал чўкиш – бунда нафас ва юрак фаолиятини рефлектор тўхташи натижасида ўлим кузатилади. Чўкишнинг бу тури кучли эмоционал стресс ёки совуқ қотиш натижасида ривожланади.



Чўкиш белгилари:

Клиник белгилар чўкишнинг турига боғлиқ:
Хақиқий чўкишларда - тери ва шиллиқ пардаларнинг кўкариши (цианоз), нафас йўлларидан пушти кўпикларнинг отилиб чиқиши, бўйин ва лёқ-қўллардаги веналарнинг бўртиб чиқиши кузатилади.
Асфиктик чўкишларда – тери ва шиллиқ қаватлар цианози кузатилмайди, ўпкадан майда пуфакчали пушти рангли кўпикларнинг ажралиши кузатилади.
Синкопал чўкишда – капиллярлар спазми хисобига тери оқаради. Чўкишнинг бу тури хавфсизроқ бўлиб, сув остида 10 дақиқа ва ундан ортиқ вақт қолган пайтларда хам тирилтириш мумкин.

Денгиз сувларидаги чўкиш, оддий чучук сув хавзаларидаги чўкишдан хавфсизроқ хисобланади. Чўкишдаги биринчи ёрдам реанимацион тадбирларни ўтказишдан иборат.

© www.gepamed.uz