ЭРКАКЛАР «СУСТЛИГИНИ» 7 САБАБИ.

ЭРКАКЛАР «СУСТЛИГИНИ» 7 САБАБИ.

Айтишларича эркакларнинг шахвонийлик (сексуал) хиссиёти оддий холат: агарда аёл кўнгилдагидек ва севимли бўлса бу борада хеч қандай муаммолар бўлмаслиги керак.

1. «Ошиқча» ёки «етмаслиги»

Эркаклар потенцияси индивидуал хусусиятлари ва ёшига боғлиқ. Сексологлар фикрича эркакларнинг нормал жинсий алоқалари частотаси кунига уч махалдан то ойига бир махалгача тебраниши мумкин. Уртача частотаси 30 ёшгача эркакларда хафтасига 3 ва ундан ортиқ марта, 30 ёшдан кейин хафтасига 2-3 марта, 60 ёшдан кейин 8-9 кунда биттага тўғри келиши мумкин. Андрологлар фикрича 30-45 ёшлардаги эркак киши учун хафтасига хеч бўлмаса бир марта жинсий хаёт билан чекланиш норма хисобланади. Маълумки потенцияни сақлашнинг энг яхши йўли мунтазам жинсий хаёи кечириш. Табиат бу тўғрисида рационал – у қайси аъзолар «харакатда» бўлса шу аъзоларни энергия билан таъминлайди. Мускулларни ортиқча зўриқтириш хам мумкин эмас. Бу уларнинг бўшашиши шу жумладан потенцияга хам зарар етказиши мумкин.
     
2. Хаёт тарзининг бир хиллиги
Маълум бир лавозимда, бир хил фаолият тури билан узоқ вақт (5-6  йил) ишлаш ижодий потенциални сусайишига ва мехнат унумдорлигини пасайишига олиб келади. Бундай бир хиллик рухий чарчаш, сезгиларни ўтмаслашуви олиб келади. Вақти-вақти билан қисқа муддатли командировкалар ва туристик саёхатларда бўлиш хаётга ранг баранглик олиб кириб, ижодий тўлқинланишга сабаб бўлади.

3. Нотўғри овқатланиш.

Ортиқча овқатланиш, рационда ёғли ва ширин махсулотларни кўплиги семиришга сабаб бўлади. Бу эса нафақат жисмоний дангасалик, балки рефлексларнинг пасайиши ва майда капиллярлардаги (шу жумладан уруғдондаги) атеросклеротик ўзгаришларга сабаб бўлади. Кон томирлар деворининг йўғонлашуви жинсий аъзолар озиқланишининг бузилиши ва керак пайтларда қон билан тўлишини бузилишига олиб келади. 40 ёшдан ортган инсонларда эса нотўғри овқатланиш қандли диабет шаклланиши ва потенцияни стабил пасайишига сабаб бўлади.
Сексуал фаолиятни Е витаминига бой махсулотлар кучайтиради: ёнғок, кунгабоқар пистаси, жигар, тухум, гречка ва сули ёрмаси, ўсимлик мойи, витамин С тутувчи денгиз махсулотлари (балиқ), бета-каротинга бой махсулотлар (сабзи, петрушка, шафтоли, карам, ширин мурч).

4. Турмушдаги дисгармония.
Жинсий хаётдаги узоқ муддатли танаффус эркакларда бошланғич пайтларда муаммоларга сабаб бўлади. Аёллар буни айрилиқ пайтидаги хиёнат деб хисоблайди. Аслида бу узоқ «тийилиш» натижаси бўлиб, бундай пайтларда муаммоларни хал қилиш аёл кишининг хулқига боғлиқ. Ўзаро тушунишлар асосида қурилган муносабатлар бундай вақтинчалик камчиликларга кўз юмади.

5. Алкогол ичиш.
Айрим эркаклар ичкилик ёрдамида «шерга» айланишига ишонишади. Кичик дозаларда алкогол ичиш хақиқатда стимуляцион таъсир этади. Бу айниқса уятчан ва қаътиятсиз эркаклар учун «дадиллик дозаси» хисобланади. Аммо алкоголни кўп миқдорда ичиш ароматазалар миқдорини камайтиради. Ўз навбатида ароматазалар етишмовчилиги гипофиздаги тестостерон ажралишини таъминловчи марказларга тормозловчи таъсир этади. Маълумки тестостерон миқдори эркакларнинг сексуал фаоллиги билан тўғри пропорционал хисобланади.

6. Аёлларни тез-тез алмаштириш.
Турғун сексуал бузилишлар доимий «шерикка» эга бўлмаган эркакларда кўп учрайди. Уларни тез-тез алмаштириб туриш ва «тасодифий алоқалар» инсонни рухий зўриқиши ва турли хил инфекцион касалликларни «илаштириб олишига» сабаб бўлади.

7. Спорт.
Мутахассислар фикрича катта спорт нафақат инсон саломатлигига балки қандайдир маънода пенцияга хам салбий таъсир этади. Профессионал спорт инсон имкониятлари чегарасидаги жисмоний ва рухий зўриқишлар билан кечади.
Айнан потенцияни кучайтирувчи спорт турлари хам мавжуд бўлиб уларга: сузиш, чанғида учиш, теннис, эрталабки гимнастика ва югуриш, аэробика ва байдаркада сузиш киради.


© www.gepamed.uz