ЛАБЛАРНИ КАТТАЙТИРИШ ХАҚИДА БИЛИШИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН 11 ФАКТ

ЛАБЛАРНИ КАТТАЙТИРИШ ХАҚИДА БИЛИШИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН 11 ФАКТ

Косметолог ёки пластик жаррохига боришдан олдин ўйлаб кўринг.

1. Лабларга силикон ёки ботокс тўлдирилмайди
Аниқроқ қилиб айтганда лабларга ботоксдан укол қилинмайди. Негаки ботокснинг вазифаси мускул толаларини музлатиб қўйишдан иборат. Силиконга келсак, ундан фойдаланиш мумкин, лекин амалиётда кўплаб асоратлар (деформациялар, имплантант кўчиши) бергани учун деярли қўлланилмайди.
Хозирда лабларни каттайтириш  учун гиалурон кислотаси асосида тайёрланган филлерлар қўлланилади. Гиалурон кислотаси одам организмида табиатан бўлгани учун, хавфсиз материал хисобланади, кам аллергик реакциялар беради, препарат дозасини осон тақсимлаш мумкин ва осонлик билан йўқотиш мумкин. Филлерларнинг энг кўп қўлланиладиган турларига Restylane, Juvederm, Belotero маркалари киради.

2. Гиалурон кислотанинг эффекти вақтинчали.
Гиалурон кислота сўрилиш хусусиятига эга, шунинг учун лабларни катталаштирилгандан олинган эффект вақтинчали – бир неча ойдан ярим йилгача бўлади. Бу филлернинг тури ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.

3. Эркакларга хам мумкин.
Филлерлар ёрдамида нафақат лабларни катталаштириш ва хиссиётли қилиши мумкин. Улар ёрдамида лаблар шаклини коррекция қилиш ва  диспропорцияларни йўқотишнинг имкони бор. Сўнгги йилларда лабларни катталаштириш модаси аста-секин «эркаклар» орасида хам тарқалмоқда.

4. Доим хам кутилган эффект олинмайди.
Филлерлар ёрдамида лабларни катталаштириш орқали доим хам сиз севган кино юлдузлари каби кўринмайсиз. Аммо лабларни хажмини, шаклини ва контурларини истаганингизча ўзгартириш имкони бўлади. Муолажа эффекти Сиз танлаган мутахассис ва улар берадиган кафолат жаражасига боғлиқ.

5. Бу оғриқсиз лекин сезиларли муолажа.
Филлерларни инъекциясидан олдин врач лаблар атрофидаги терини оғриқсизлантиради. Организмнинг индивидуал хусусиятларига кўра кейинча кимдир енгил санчиқ кимдир ёқимсиз холатни сезиши мумкин. Инъекциядан кейин шишларни йўқотиш ва ёқимсиз сезгиларни йўқотиш мақсадида муз қўйилади. Муолажадан кейин бир неча кун давомида лабларни сезувчанлигини пасайиши кузатилади.
 
6. Муолажага тайёргарлик кўриш лозим
Лабларни каттайтириш ўзига яраша тайёргарлик талаб этадиган муолажа бўлиб, ундан олдин қонни ивишига таъсир этадиган ва суюлтирадиган дори препаратларини қабул қилиш, алкогол ичиш ва чекиш мумкин эмас.

7. Қарши кўрсатмалар мавжуд
Лабларни каттайтириш муолажасини қандли диабети ва аутоиммун касалликлари мавжуд беморларда, шунингдек герпесни қўзиган даври ва қоннинг ивиши камайган инсонларга қилиш маън этилади.

8. Ножўя таъсирлари мавжуд
Филлерлар инъекциясидан кейин кузатиладиган энг кўп ножўя таъсирлар: шиш, кўкариш, лаблар деформацияси, қизариши, укол сохасига инфекция тушиши ва аллергик реакциялар хисобланади.


9. Ёқмаса ортга қайтариш мумкин
Агар Сиз гиалурон кислотали филлердан фойдаланилган бўлсангиз ва янги лабларингиз ёқмаса косметологга мурожаат қилишингиз ва улар хатони тўғрилаши мумкин. Гиалурон кислота махсус ферментлар ёрдамида парчаланади ва бу ферментларни қўшиб инеъкция қилинса лабларни дўрдайганлиги ярим йилда эмас тезроқ сўрилади.

10. Бу арзон муолажа эмас
Муолажа нархи танлаган клиника, филлер тури ва материал хажмига боғлиқ бўлиб, тахминан 500 долардан 2000 долларгача етиши мумкин.

11. Уколни врачлар қилиши керак
Агар Сиз лабларни пластик усулда катталаштиришни ахд қилган бўлсангиз клиниканинг лицензиясини ва мутахассис докторларнинг профессионаллигини тасдиқовчи хужжатларни тақдим этилишини талаб қилишингиз мумкин. Лабларингизни оддий гўзаллик салонларида катталаштириш орқали ўз юзингиз, ўз гўзаллигингиз билан таваккал қилган бўласиз.

 © www.gepamed.uz