ПОМИДОРЛАР ИНФАРКТ ВА ИНСУЛЬТГА ҚАРШИ.

ПОМИДОРЛАР ИНФАРКТ ВА ИНСУЛЬТГА ҚАРШИ.

Замонавий олимлар инсон саломатлиги ва озиқланиши сохасида яна бир янгилик яратишди. Маълум бўлишича, юрак хуружлари ва инсульт хавфини оддий помидорда мавжуд бўлган моддалардан қилинган таблеткалар камайтирар экан. Биологик актив қўшимчалар (БАД) дан атеронон деб номланган препаратнинг фаол моддаси ликопен моддаси хисобланиб, у помидорларда жуда катта концентрацияда мавжуд ва помидорларга ёрқин қизил рангни беради.


Ликопен қон томирларидаги холестерин бляшкаларини хосил бўлишини блоклаб, инсульт ва юрак хуружларини олдини олади. Олимлар фикрича Ўрта денгиз ахолисида ушбу касалликларнинг частотаси ўта паст, бу махаллий ахолининг кўплаб помидор ва янги мевалардан иборат махсулотлар билан овқатланиш хусусияти билан тушунтирилади.
 
Текширувда юракнинг у ёки бу коронар қон томир етишмовчилиги билан касалланган 150 киши қатнашди. Икки ой давомида доимий равишда атеронон препаратини истеъмол қилиб турган беморларда организмда ёмон холестерин миқдори кескин камайиб, ноль даражасигача етди.    

Олимлар фикрича атеронон препарати хозирда врачлар томонидан буюрилиб келаётган статинларга қараганда эффективрок даволовчи таъсирга эга. Маълумки статинлар организмда ёмон холестерин миқдорини камайтириш учун буюрилади. Аммо атеронон препаратидаги ликопен моддаси организм томонидан осонроқ ўзлаштирилиши билан устун туради.   


© www.gepamed.uz