ТАБИАТДАГИ ЭНГ ФОЙДАЛИ МЕВА.

ТАБИАТДАГИ ЭНГ ФОЙДАЛИ МЕВА.

Хар бир меванинг ўз фойдали хусусиятлари мавжуд. Уларнинг ичида инсон учун энг фойдалиси қайси деган саволга Австралиялик олимлар жавоб топишга харакат қилишиб – олма деган хулосага келишди. Бу жуда қувонарли хол, чунки олма унчалик танқис ва экзотик мева эмас, уни бозор ва магазинлардан осонликча топса бўлади. Унинг фойдали хусусиятларидан эса кўпчилик фойдаланиши мумкин. Хўш олма нимаси билан бу мақомга эришди?  


Биринчидан, олимлар олма таркибида жуда кўп миқдорда антиоксидантлар мавжуд эканини аниқлашди.
Иккинчидан, олма таркибидаги витамин ва минераллар бошқа мевалардан устун турар экан.
Учинчидан, олма инсон иммунитетини кучайтирувчи, қон-томир тизими ва ўсма касалликларини олдини олувчи моддалар тутар экан.


Олманинг фойдали хусусиятларидан қандай қилиб фойдаланса бўлади? Олимлар фикрича, истаган усулингиз билан – олманинг ўзи хам, шарбати хам бир хилда фойдали хисобланади. Кун давомида 3-4 та олма ейиш ёки 2-3 стакан олма шарбатини ичиш тавсия этилади.   
Ўз текширувларида олимлар олма хақидаги илгари маълум бўлган фактларга хам асосланишган. Масалан, кўп йиллар олдин исбот қилинишича олма ёки унинг шарбатини истеъмол қилиш бош мия хужайраларини парчаланишини олдини олиб, организмни қариши ва хотирани бузилишини олдини олади


Тўғри антиоксидантлар апельсин ва бананда хам кўп, аммо олмада уларнинг концентрацияси юқори хисобланади. Бошқача айтганда битта олмадаги антиоксидантлар миқдори уч дона апельсин ва саккиз дона банан таркибидаги антиоксидантлар миқдори билан бир хил экан.
Антиоксидантлар хамма одамлар учун фойдали. Аммо олимлар йирик шахарлар ахолисида унга бўлган талаб янада кўпроқ эканини таъкидламоқда.


© www.gepamed.uz