АВТОМОБИЛ БОШҚАРАЁТГАНДА УХЛАБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК.

АВТОМОБИЛ БОШҚАРАЁТГАНДА УХЛАБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК.

Табиатан инсон овқат, сув ва уйқуга мухтож хисобланади. Уларнинг хеч қайсисиз инсон яшай олмайди. Тўғри уйқусиз инсон 4 суткагача яшаши мумкин, аммо бу даврда инсоннинг реакцияси ва хушёрлиги нольга тенг бўлади. Агар сиз чарчаган бўлсангиз рулга ўтирмасликни тавсия қиламиз.

Статистика бўйича 40 фоиз автомобил аварияларининг сабаби кечки пайтда чарчаш оқибатида содир бўлади. Ўзингизни ва атрофдагиларни хавф остида қўйманг. Шундай вазиятлар бўладики узоқ сафарлар қилишга мажбурсиз. Бу пайтларда йўлда ухлаб қолишни олдини олувчи қуйидаги қоидаларга риоя қилишингиз сўралади.

1. Узоқ сафардан олдин яхшилаб дам олинг. Тетик ва кучга тўлмаган холда узоқ масофа босиш қийин бўлади.
2. Тетик бўлиш учун кондиционерни ёқиб олинг, бунда шамоллаб қолмаслик учун ойналар ёпиқ бўлиши керак.
3. Яхши йўлдош билан сафарга чиқинг. Хам зерикмайсиз, хам манзилингиз қисқа туюлади.
4. Хамсухбат бўлмаса автомагнитолани ёқиб олинг. Чарчаган пайтингизда ўзингиз севган эмас, балки ёмон кўрган мусиқаларни эшитинг – бу сизни асабийлаштириб, хушёр қилади, натижада уйқуингиз қочади.
5. Термосда кўк чой дамлаб олинг. У сизни тонусда тутади. Кофе тавсия қилмаймиз, у кучли сийдик хайдовчи таъсирга эга бўлгани учун йўлда қийнаб қўймасин.
6. Кола — яхши ичимлик, амълум вақтга хам тетиклантиради, хам чарчоғингизни олади. Таркибидаги кофеин уйқуни қочиради. Аммо ортиқча кўп миқдорда ичишни тавсия этмаймиз.
7. Жисмоний машқлар бажариб туринг. Хар 3-4 соатда бир машинадан ташқарига чиқиб, бир икки марта ўтириб туринг. Хам тоза хаво, хам жисмоний харакат яна бир соатга кўз юммасликни олдини олади.
8. Кўз машқларини бажаринг. Бир неча дақиқа кўзингизни юмиб очинг. Аввал яқиндаги кейин эса дархол узоқдаги буюмларга нигохингизни қаратинг. Кўз мускулларини фокусланиши натижасидаги гимнастикаси уларнинг толиқиши ва юмилишини олдини олади. Бу машқларни автомобил тўхтаб турганда бажаринг.
9. Йўлга бироз бўлсада кунгабоқар пистаси (семечка) олволинг. Кўпчиликка бу ёрдам беради. Одатда семечкаларни чақишни тугатмагунингизча ажралиш қийин бўлади ва уйқуингиз келмайди. Ёмон томони автомобил салонини кейин генерал тозалаш керак бўлади.
10. Бир кундан узоқ вақт (12-14 соат)  йўлда бўлсангиз, машинангизни йўл четига тўхтатиб моторни ўчиришни ва ярим соат мудраб олишни тавсия этамиз. Узоқ йўлга отланган одам хар 3-4 соатда мизғиб олишга одатланишщи керак. Бу организмни бироз бўлсада дам олиши, диққат эътиборини кучайишига ёрдам беради.
11. Хамма инсонларнинг хам эслашни ёқтирмайдиган хаётий лахзалари бўлади. Бу лахзалар адреналинни ажралиши билан кечади. Уйқу тортаётганини хис қилсангиз сиз хам шу каби онларни эсланг. Уйқуингиз қочади.
12. Энергетик ичимликлар – яхши вариант. Аммо меёридан ортиқ истеъмол қилиш ва доимий ичишга одатланиш соғлиққа салбий таъсир этади.  Алкогол ва глюкоза хам уйқуни қочиради. Аммо йўл харакати қоидаларида алкогол тақиқланган. Бир плитка аччиқ шоколадга (глюкоза тутади) эса хеч ким гувохномангизн олиб қўймайди.
13. Рулга ўтиришдан олдин қоматингизни тўғри тутинг. Бу хам диққат эътиборни бир жойга жамлашга ёрдам беради. Танани нотўғри холати, бўйин умуртқаларни қийшайиши, асаб толаларини ва қон томирларини эзилиши бош мияни фаолияти гипоксияси олиб келади. Бу эътиборни камайтириб уйқуни чақиради.

Бу қоидалар сафарингизни бехатар қилади ва манзилингизга бироз кеч бўлсада бутун етиб олишингизни таъминлайди.


© www.gepamed.uz