ИНСОН БОШИДАГИ ТЕГИРМОНЛАР НИМАНИ АНГЛАТАДИ.

ИНСОН БОШИДАГИ ТЕГИРМОНЛАР НИМАНИ АНГЛАТАДИ.

Тегирмонлар – бу инсон бошидаги уюрма шаклидаги соч гажаклари хисобланади. Тўғри идеал соч турмаги хеч қандай гажаклар тумаслиги керак, аммо табиатнинг бу борада ўз фикрлари мавжуд. Шу сабабли аёлларимизни ўз тегирмонларини яширишга тўғри келади.


Табиатан хар бир инсоннинг бир ёки иккита тегирмони бўлади. У кимнинг пешонасида, кимнинг бошини тепа қисмида, кимнинг эса бўйни ёки сочларини олдги чизиғи бўйлаб жойлашади. Тегирмонлар эрта болалик даврида шаклланиб, бутун хаёт давомида (то кал бўлиб қолгунга қадар) қолади.


Яқинда олимлар тегирмон хақида қизиқарли маълумотларни эълон қилишди. Уларнинг фикрича тегирмонларнинг уюрмаси йўналиши билан инсоннинг ўнг ёки чапақайлиги орасида боғлиқлик мавжуд экан. Текшириш натижалари бўйича асосан ўнг қўлини ишлатувчи одамларнинг 90 фоизида тегирмонлари соат йўналиши бўйлаб буралган, чапақайларда эса аксинча соат йўналишига қарши тегирмон уюрмалари кузатилар экан.


Тахминлар бўйича тегирмон гажаклари йўналиши ва асосий ишлатиладиган қўл орасида генетик боғлиқлик мавжуд экан. Статистик маълумотлар 9 фоиз одамларда соч гажакларини соат йўналишига қарши жойлашишини кўрсатади. Бу ер юзидаги умумий чапақайлар сони билан (8-10%) деярли тўғри  келади.  

© www.gepamed.uz