ОРГАНИЗМ ЧАРЧАГАНИНИ 10 БЕЛГИСИ

ОРГАНИЗМ ЧАРЧАГАНИНИ 10 БЕЛГИСИ

Стресс турли кўринишларда намоён бўлади. Лекин биз унинг кўплаб белгиларига ахамият бермаймиз. Балки Сизнинг организмингиз нимадир демоқчидир, балки дам олиш вақти келгандир. Қуйида стресс холатлари ва организмнинг холдан тойганини билдирувчи 10 та белгини келтириб ўтамиз.

1. Мускулларни оғриши
Бўйин ва елкаларингиз оғрияптими? Гап ноқулай ёстиқ ёки интенсив жисмоний машғулотлар хақида кетмаяптими? Стресс ва чарчаш пайтида мускулларнинг зўриқиши ва тортишишига ўхшаш холат содир бўлади. Эркакларда стресс белдаги оғриқлар билан кузатилса, аёлларда елкасининг тепа қисмидаги оғриқлар билан намоён бўлади.

2. Бош оғриши
Бошнинг айланмасига ўтмас зирқираб оғриши хам чарчоқ хақида хабар беради. Тўғри таблеткалар ёрдамида оғриқни йуқотиш мумкин, аммо муаммоларни хал қилиб бўлмайди. Стрессни йўқотувчи машқларни бажаришга харакат қилинг. Имкон бўлса медитация ёки йога билан шуғулланинг.

3. Доимий чанқаш хисси
Асабийлик натижасида буйрак усти бези гормонлари стресс гормонини қонга ташлайди ва адреналинли чарчоқ пайдо бўлади. Бу холат бошқа гормонларни ажралиб чиқарилишини ва организмнинг сув балансини бузади. Шу каби тез-тез чанқаш хисси пайдо бўлган бўлса айбни стресс холатидан истанг.

4. Кўп терлаш

Вахима ва стресс кўп миқдорда тер ажралишга сабаб бўлади. Мухим маросим ёки чиқишлар олдидан ортиқча терламаслик учун чуқур нафас олиб тинчланинг ва бўшаштирувчи мусиқа тингланг.

5. Сочларни тўкилиши

Стресс ва толиқиш нафақат соч тўкилишига балки трихотилломания каби касалликни келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу аутоиммун касаллик бўлиб, иммун тизим томонидан соч фолликулаларининг ўлдирилиши ва ўчоқли каллик юзага келади. Кўплаб соч тўкилишида врачга мурожаат қилинг.

6. Хазм тизимидаги бузилишлар
Стресс симтомларидан бири ошқозон спазми ва хожатга тез-тез чақирик  хисобланади. Бу холат асабийлик хисобига ошқозон қисқарувчанлиги частотасини ўзгариши, хазм қилиш ферментларининг етарли ажралмаслиги ва овқатнинг ўзлаштирилишини бузилиши билан кечади.

7. Тез-тез тумов бўлиш
Стресс ва шамоллаш ўзаро боғланган. Стресс иммун тизимининг муаммоларига сабаб бўлади ва организм турли хил вирусли инфекцияларга берилувчан бўлиб қолади. Стресс вақтида организм оғриқ сезгисини йўқотувчи адреналин ва кортизол гормонини ишлаб чиқаради тўғри, аммо организм бироз бўшашгач яна касалликка мойил бўлиб қолади.
 
8. Жағларни оғриши
Турли зўриқишлар ва асабийлашув таъсирида беихтиёр жағларимизни юмиб, тишларимизни ғижирлатамиз. Бу холат хаттоки ухлаётган пайтимизда хам кузатилиб, нафақат жағ сохасидаги оғриқлар балки тишларни зарарланишига олиб келади. Бундай пайтларда стрессдан халос бўлиш йўлларини излаб топинг ёки стоматолог маслахатига кўра ётиш олдидан тиш капаларидан фойдаланинг.   

9. Тана вазнини кескин ўзгариши
Тана вазнини бироз ўзгариб туриши табиий холат. Аммо вазнингизни кескин озиш ёки семириш томонига қараб ўзгариши стресс ва хроник толиқишнинг белгиси хисобланади. Шунингдек бу хақида иштаханинг кескин ўзгариб туриши хам гапиради. Тўғри овқатланишга, спорт билан шуғулланишга ва тўйиб ухлашга харакат қилинг. Шунда вазнингиз жойига қайтади.

10. Хотирани сусайиши
Эътибор беринг, қанчалик тез-тез исмларни ёддан чиқараяпсиз, уйдаги буюмларингизни ва калитларни топа олмаяпсиз ва хаказо. Текшириш натижаларига кўра хроник стресс фазовий хотирани сусайтиради.


© www.gepamed.uz