«ТИЛИМНИ УЧИДА ТУРИБДИ» ФЕНОМЕНИ - 1.

«ТИЛИМНИ УЧИДА ТУРИБДИ» ФЕНОМЕНИ - 1.

Бу феномен билан кўпчилик тўқнаш келади. Масалан, бирор бир таниш инсон исмини, кинонинг номини ёки давлатнинг пойтахтини эслай олмаслик хисобланади. Бунда бу ном тилингизни учида айланаверади, лекин бирор бир «калит» сўз тополмаганингиз учун ташқарига чиқа олмайди. Маълум вақт ўтгач эса бирданига эсингизга тушиб кетади.

Бу ходиса кам учрайди ва уни сунъий жихатидан чақириб бўлмайди. Шу сабабли уни тажриба йўллари билан ўрганиш қийин. Айрим олимлар бу феноменни хотира бузилиши билан боғласа, айримлари эса бу нутқ муаммолари бўлиши мумкин деган фикр билдиради.

Бу феноменни тушунтириб берадиган хақиқатга яқинроқ қуйидаги икки феномен мавжуд:

1. «Блоклаш гипотезаси» - бунда ақлингизга келган бошқа бир сўз хотирадан керакли сўзни ажратиб олишга тўсқинлик қилади.

2. «Нотўлиқ фаолланиш гипотезаси» - бунда керакли сўзнинг фонологик ифодаланиши бошқа шу сўзга маъно ва эшитилиши жихатидан ўхшаш сўзларга нисбатан камроқ фаолланади.




© www.gepamed.uz