ЮГУРИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

ЮГУРИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Югуриш давомида инсон организмида бир қатор физиологик ўзгаришлар юз беради.

1.  Нафас фаолиятини яхшиланиши: югуриш давомида инсон ўпкасининг тириклик хажми ортади.
2.  Юрак – қон томир тизими вазифалари ва холати  яхшиланади: югуриш давомида юрак мускулларини қон билан таъминланиши ортади. Майда капилярлардаги қон оқимини харакати тезлашади.
3.  Жигардаги ёғ таначаларини эриши яхшиланади: югуриш давомида жигарда тўпланаётган гликоген ва ёғ моддалари эриши тезлашади, натижада организмдаги ортиқча ёғ миқдорини хам парчаланиши кузатилади.
4.  Ичакларнинг харакати яхшиланади: югуриш давомида қорин бўшлиғидаги босимни ортиб-камайиши хисобига ичакларни харакати фаоллашади.
5.  Рухий зўриқишлар ва депрессив холатлар йўқ бўлиб кетади: узоқ вақт югуриш давомида гипофиз безидан эндорфин гормони кўп микдорда ажралиб чиқади. Натижада бу гормон маьлум микдорда эйфория чақиради ва инсон ўзини бахтли сезади.
6.  Суяк ва бўғим тизимининг холати яхшиланади: югуриш давомида суяк ва бўғимларга лимфа оқимининг кўпайганлиги сабабли улар мустахкам ва чидамли бўлади.
7.  Иммун тизими. Мунтазам югуриш давомида қонда лейкоцитлар ва Т ва В-лимфоцитлар миқдорини ортиши ва организмни химоя вазифасини ортиши кузатилади.

© www.gepamed.uz