СИРЛИ КАСАЛЛИКЛАР ЎНТАЛИГИ.

СИРЛИ КАСАЛЛИКЛАР ЎНТАЛИГИ.

Хозирда тиббиёт кўплаб касалликларни давосини аниқлаб улгурган. Лекин шундай касалликлар борки уларнинг келиб чиқиши ва тўлақонли давоси хақида халигача кўплаб сирли муаммолари қолмоқда. Қуйида шулар хақида тўхталиб ўтамиз.

Моргелон касаллиги.
Сирли касаллик бўлиб, илмий фантастика белгилари билан намоён бўлади. Беморлар тери остида бирор нарса юрганини ва жарохатларидан ғаройиб, рангли микроскопик толаларни чиқаётганини хис қилишини айтади. Айрим олимлар бу касалликни психопатик галлюцинациялар билан боғласа, бошқалари касалликнинг соматик белгилари мавжудлиги хақида гапиради.

Хроник чарчаш синдроми.
Сурункали толиқиш тиббий нуқтаи назардан тушунтириб бўлмайдиган классик касаллик хисобланиб, бошқа касалликлар инкор қилингандагина бу ташхисни қўйиш мумкин. Бу касалликда беморлар нафақат енгил чарчоқ хис қилишади, балки маълум муддат тўшакдан тура олмасликлари мумкин.

Крейтцфельд-Якоб синдроми.
Бу бош миянинг кам учрайдиган касаллиги бўлиб, зарарланган мол гўштини истеъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Касаллик тез ривожланиб, ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Касаллик хотирани қисқа вақтли йўқолиб қолиши, кайфиятни ўзгариши, атрофга бўлган қизиқишни сусайиши, нутқни бузилиши ва галлюцинациялар билан кечади. Ушбу касалликнинг эффектив давоси хали аниқланмаган.
 
Шизофрения.
Шизофрения касаллигини ривожланишининг аниқ сабаблари охиригича ўрганилмаган. Бу касалликда инсон хақиқий ва ўйлаб чиқарилган дунёсининг мантиқий фарқлаш хусусиятини йўқотади. Шизофрения касаллигининг симптомлари турлича бўлиб, иллюзия, галлюцинация, боғланмаган нутқ, хис-туйғуларнинг йўқлиги билан намоён бўлади. Бу касалликни диагностик тестлар ёрдамида аниқлаш мумкин эмас.

Организмнинг аутоиммун бузилишлари.
Бу термин касаллик ташувчиларга нисбатан қўлланилади (жумладан, тери сили ва тарқоқ склероз). Аутоиммун бузилишларда иммун химоя тизими томонидан, организмнинг хусусий тўқималарини зарарланиши кузатилади. Касаллик хроник ва машаққатли характерда бўлиб, даволаш фақат симптомларни енгиллатишга асосланади.

Пик касаллиги.
Бу касаллик билан оғриган инсонлар турли хил озиқ-овқат махсулоти хисобланадиган махсулотлар, масалан тупроқ, қоғоз, елим ёки лойни истеъмол қилиш хохиши билан яшайди. Бу касаллик организмда минерал моддаларни етишмаслиги билан тушунтирилсада олимлар томонидан даволашнинг сабаби ва услублари хали ишлаб чиқилмаган.

Парранда гриппи.

Одамларда паррандалар томонилан тарқаладиган бу кучи вирусга қарши иммунитети йўқ. Олимлар хавотирланишича бу касаллик мутацияланиб нафақат паррандалар, балки одамлар томонидан ўзаро тарқалиши даражасигача етиши мумкин. Хозирда бу касалликдан ўлим хавфи 50 фоизни ташкил этмоқда.

Оддий шамоллаш (тумов).
Профилактика мақсадида тенгсиз маблағ марфланишига қарамасдан Америкада хам хар йили оддий шамоллаш билан касалланишлар сони бир миллиарддан ортади. Халигача йўтал билан кечувчи бу шамоллаш ва тумовнинг сабаблари етарли ўрганилмаган. Сабаблари жуда кўп. Хозиргача антибиотиклар эмас фақат вақт ва иссиқ суюқ овқат шамоллашни ягона ва эффектив давоси бўлиб қолмоқда.  

Альцгеймер касаллиги.
Альцгеймер касаллиги бош мия фаолиятининг дегенератив ўзгаришлари билан кечиб, кўпчилик одамларнинг кексайганда учрайдиган хотирасини сусайишидан фарқ қилади. Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар хали яхши ўрганилмагани учун эффектив даво усуллари хам яратилмаган.

ОИТС.
Касалликнинг аниқланганига 25 йил бўлганига қарамасдан, хозиргача орттирилган иммун танқис синдромини даволаш учун препаратлар ишлаб чиқилмаган. Ривожланган давлатларда ОИТС кўплаб инсонларни ўлимига сабаб бўлмоқда.


© https://t.me/gepamed_ultra