ИЛЛЮЗИЯ НИМА?

ИЛЛЮЗИЯ НИМА?

Иллю́зия – бу сезгиларни алданиши, яъни реал мавжуд бўлган объект ёки ходисани янглиш хис қилиш ва нотўғри талқин қилиш хисобланади. Лотинча illusio – алданиш, адашиш, хато сўзидан олинган.

Иллюзияни икки хил холатда хосил бўлади:
1.    Сезги аъзоларини фаолияти бузилмайди – масалан оптик иллюзиялар.
2.    Патологик, аффектив, ва наркотик холатлар – масалан оғриқ, қўрқув ёки маст холатларда.

Шунга кўра иллюзиянинг учта тури фарқланади:
1.    Аффектив иллюзиялар – инсоннинг эмоционал холатлари, кўпинча қўрқув натижасида хосил бўлади. Масалан қоронғу кўчадан ёлғиз шошилиб кетаётиб, бурчакда турган ахлат идишини манякка ўхшатиб юбориш.
2.    Диққат иллюзиялари – у диққат эътиборни ортиши ёки камайиши билан кечиши мумкин. Масалан бировни келишини кутаётганингизда диққатингиз кучайиб хар қандай шовқин қадам изига ўхшатилаверади. Ёки диққатни пасайиб кетишига мисол: имтихонларга тайёргарлик кўраётган чарчаган студент китобнинг бир қаторини бир неча маротаба қайтариб ўқийвериши.
3.    Парейдолик иллюзиялар – у тасаввури (фантазияси) кучли одамларда кузатилади. Масалан: гиламдаги хар хил нақшлар турли хил хайвонларга ёки махлуқларнинг юзларига ўхшаб кетиши.     


Иллюзия ва оптик галлюцинациянинг фарқи нимада?
1.    Галлюцинацияда одам аслида мавжуд бўлмаган обектларни бор қилиб кўради.
2.    Иллюзияда одам бор нарсаларни адаштириб кўради.


© https://t.me/gepamed_ultra