ШАКАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛМАСЛИК УЧУН 8 САБАБ

ШАКАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛМАСЛИК УЧУН 8 САБАБ

Шакар зарарли озуқа махсулотларидан бири хисобланиб, уни истеъмол қилишдан воз кечиш учун бир қанча сабаблар бор. Шакар емаслик нафақат озиш мақсадида, балки қуйида келтириладиган яна 8 хил сабабни хам ёдда тутиш керак. Бу ерда гап мева ва сабзавотлар таркибида организмга тушаётган шакар моддаси хақида эмас балки рафинадланган холдаги шакар ва ширинликлар хақида кетяпти.
 
1. Сиз ўзингизни бахтлироқ хис қиласиз
Қонда қанд миқдорини ортиши тушкунлик ва депрессия холатлари билан бевосита боғлиқ. Тўғри ширинлик ейиши биланоқ одам ўзини яхши хис қилади. Аммо кейинча шакар танани стресс холатлари билан курашишини камайтиради ва кайфиятни кўтарадиган гормонларни ажралишини секинлатади. Масалан, дофамин. Шунинг учун ширинлик еб нафсни қондирмасдан, триптофанга бой махсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади (тухум, ёнғоқ, товуқ гўшти). Улар кўп миқдорла серотонин – бахт гормонини ажралишини таъминлайди.

 
2. Иммун тизимни мустахкамлайди.
Шакар танадаги барча яллиғланиш жараёнларини кучайтиради. Бу иммун тизимга кучли таъсир этади. Бундан ташқари қонда қанднинг кўплиги организмни турли инфекцияларга сезувчан қилиб қўяди, қон босимини оширади. Иммун холатингизни яхшилаш учун кўпроқ антиоксидантлар: бодом, чернослив, ва ўрик қоқи ейиш тавсия этилади.  

3. Хотирани жамлаш хусусиятингиз кучаяди.
Калифорния Университети олимлари изланишларига қараганда ортиқча шакар инсоннинг ақлий қобилиятларини камайтириши ва ўқишга халақит бериши мумкин экан. Ширинлик конкрет максадларда фикрни жамлашда одам онгида «туман» эффектини хосил қилиши мумкин экан. Олимлар диққатни бир жойга тўплаш учун медитация қилишни ўрганишни маслахат беришмоқда.

4. Шакарга тобеълигингиз камаяди.
Бирор бир ширинлик ейишга бўлган хохишингиз – бу узоқ вақт шакар истеъмол қилганлигингиз оқибати хисобланади. Шакар хам наркотик сингари таъсир этиб, вақти келиб тобеъликка олиб келиши мумкин. Диетологлар тавсиясига кўра эркаклар бир кунда 70 граммгача, аёллар эса 50 граммгача шакар истеъмол қилиш мумкин экан. Бу кўрсаткичлар одамнинг жуссаси ва организм талабларига қараб ўзгариши мумкин. Шакарга бўлган талабни қондиришда мева ва сабзавотларни ейиш тавсия этилади.

5. Терингиз чиройли бўлади.
Шакардан воз кечиш мўжизага олиб келмасада, организмнинг қариш жараёнини секинлатади. Олимлар айтишича шакар одамнинг терисини эластиклиги ва силлиқлигини таъминловчи коллаген ва эластин толаларига қарши молекулалар ишлаб чиқарар экан. Шу сабабли ёш ва кўркам кўринишни хохласангиз шакар ейишдан воз кечинг.
 
6. Энергиянгиз кўпаяди
Шакар одамни энергияси ва тезлигига яхши таъсир этишига қарамасдан, кофеин сингари тезда бу энергиянинг сарфланиб кетиши ва чарчоққа сабаб бўлади. Қувватингизни доимий яши холатда бўлишини истасангиз мураккаб углеводлар тутувчи махсулотлар (дуккакли, донли ва ёрма махсулотлари) ейиш тавсия этилади.

7. Хроник касаликларни ривожланиши хавфи камаяди.
Шакар хисобига қон босимини ортиши, «яхши» холестеринни камайиши ва натижада юрак хуружлари ривожланиши мумкин. Шакар қандли диабетга, Альцгеймер касаллигига ва миянинг когнитив фаолиятини (диққат, хотира, нутқ) бузилишига сабаб бўлиши мумикн.

8. Яхшироқ ухлайсиз.
Стресс ва умидсизлик ширинликсевар инсонларнинг доимий йўлдоши хисобланади. Уларнинг кўзини уйқуга кетиши хам қийин бўлади. Шакар емаслик одамни тинчлантиради ва уйқуни яхшилайди. Кечки дам олишга позитив таъсир этади.

© https://t.me/gepamed_ultra