ОРГАНИЗМ УЧУН ТЕМИР МОДДАСИНИ АХАМИЯТИ.

ОРГАНИЗМ УЧУН ТЕМИР МОДДАСИНИ АХАМИЯТИ.

Организмга темир озиқ-овқат билан тушиб, асосан ингичка ичакда сўрилади. Одам организми бир суткада 2-2,5 мг темирни ўзлаштириши мумкин. Бунда хайвон махсулотлари таркибидаги темир ўсимликлар таркибидагига қараганда тезроқ сўрилади. Мевалар таркибидаги темирнинг бор йўғи 3 фоизи сўрилганда гўштдаги темирнинг 18-22 фоизи ўзлаштирилади.
Хулоса: мева-чевадан кўра хайвон гўшти қонни тез кўтаради!

Темиртанқис камқонликда темирнинг ўзлаштирилиши кучаяди. Бу организмнинг химоя реакцияси хисобланади. Темирнинг сўрилишига кальций халақит бериши мумкин. Хулоса: темиртанқис камқонлиги бор одамларга сут махсулотларини камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади!

Гемоглобин парчаланганда темирнинг кўп қисми организмда қолиб, қон яратишда яна қайта иштирок этади. Қолган қисми эса ахлат ва сийдик билан, тери ва шиллиқ қаватларининг кепакланиши натижасида чиқиб кетади. Маълумотларга қараганда эркаклар суткасига 1 мг темир йўқотадилар. Аёллар эса шунча темирни хайздан, хомиладорликдан ва эмизишдан бошқа пайтларда йўқотади. Темир танқис анемия туғиш (фертил) ёшдаги аёлларда кўп учрайди.

Организмда темир моддаси  қуйидаги вазифаларни бажаради:
•    Кислород алмашинувини яъни тўқималар нафас олишини таъминлайди.
•    Асаб толалари ва танани ўсишида иштирок этади;
•    Нерв импульслари хосил бўлишида ва уларни узатилишида иштирок этади;
•    Қалқонсимон без фаолиятини бошқаради;
•    Бош мияни нормал ишлашини таъминлайди;
•    Иммунитетни ушлаб туради.

Темир қайси махсулотларда кўп учрайди.
Темир запасларини энг кўп тўлдирувчи махсулот бу хайвонлар жигари ва гўшти хисобланади. Камроқ қўй буйрагида бор. Ўсимликларда темир моддасини кўп тутиш бўйича қуйидагича тартиб келтирилади: карам, наъматак, буғдой, манний ёрмаси, гречка, сули ёрмаси, ўрик қоқиси, узум, ёнғоқ, ошқовоқ данаги, олма, кўкатлар, нок, шафтоли, хурмо, анор, картошка, цитрус мевалар, сут махсулотлари.  


Темир моддасини организмда яхши ўзлаштирилиши учун хайвон гўштини ўсимлик табиатли, айниқса С ва В12 витамини тутувчи махсулотлар билан қўшиб истеъмол қилиш керак. Шунингдек қахрабо кислотаси, сорбит ва фруктоза хам темирни сингишини яхшилайди. Сўя оқсили эса аксинча темир сўрилишини тормозлайди.

Темир моддасини қабул қилиш нормалари:  Эркаклар: 10 мг, Аёллар: 18 мг, Қариялар: 10 мг

Организмда темир танқислиги белгилари:

Тез чаршаш ва бўшашиш, Бош оғриши, Депрессия ёки ортиқча қўзғалувчанлик, Юрак оғриғи ва юрак уриши сонини бузилиши, Юзаки нафас олиш, Иштаха ва таъм билишни бузилиши, Инфекциялар тез чалинувчанлик, Оғиз қуриши

Организмда темир ортиқчалиги белгилари:

Бош айланиши, Иштахасизлик, Қусиш, Қон босими тушиши, Буйраклар шамоллаши, Ич кетиши.


 
© https://t.me/gepamed_ultra