ҚАБЗИЯТ ВА 3-СОНЛИ ПАРХЕЗ

ҚАБЗИЯТ ВА 3-СОНЛИ ПАРХЕЗ

Статистика бўйича ер шари ахолисининг 30-50 фоизида ич қотиши (қабзият) белгилари кузатилади. Бу кўрсаткич Республикамизда ўртача 70% ни ташкил этиб, бу йод етишмовчилиги бўйича эндемик зона яшаётганимиз ва гипотиреознинг асосий белгиси ич келишини бузилиши бўлгани билан тушунтирилади.  


Инглизлар ичакнинг бўшашини кунда 3 мартадан хафтада уч мартагача бўлса норма деб хисоблар экан. Бизнинг проктологлар эса ичакни хар куни тозаланишига норма сифатида қарайди. Идеал холатда эса ич келиши кунда бир махал эрталаб бўлиши керак.

Бутундунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумоти бўйича ич қотиши деб икки ва ундан ортиқ суткада ичи келмаётган, дефекация актида қийналадиган ва ичакларини охиригача бўшамаганини хис қилинадиган холатларда айтилади. Хар куни, тез-тез лекин оз миқдорда ахлат ажратадиган холатларга хам ич қотиши деб қаралади. Қуйида қабзият бўйича шикоят билдирувчилар учун махсус пархез хақида ёзилади.

Пархез №3
Қўллашга кўрсатмалар: Сурункали ичак касалликлари дискинезия синдроми билан (қабзиятга мойиллик), ярасиз энтероколит қабзият билан.
Овқатланиш тартиби: Суткасига 4-5 махал. Эрталаб иложи борича асал билан совуқ минерал сув, сабзавотли ва мевали шарбат. Кечқурунга: қатиқ, янги қуритилган мевалардан компот, хўл мевалар, олхўри.
Истеъмол қилиш мумкин:
•    2-навли буғдой унидан тайёрланган нон, кепакли, донли қора нон.
•    Ёғсизлантирилган, сабзавот қайнатмаси билан гўштли, балиқли енгил шўрвалар (борш, щи), кефирли окрошка.
•    Ёғсиз гўшт (мол, товук, курка гўшти) дан қайнатиб ёки буғда пиширилган овқатлар. Ёғсиз балиқлар қайнатилган ёки буғланган холда.
•    Сут таркибли овқатлар, янги творог ва ундан тайёрланган овқатлар, кефир, ўткир бўлмаган пишлоқ.
•    Чала қайнатилган тухум, буғда тайёрланган омлет.
•    Ёрмалар: гречка, буғдой, перловка, арпа ва маккажўхори.
•    Сабзавотлар: лавлаги, сабзи, помидор, кўкатлар, бодринг, гулкарам ва оддий карам. Картошка (чекланган холда).  Хўл мевалар, қуритилган мевалар (олхўри, туршак, анжир) ивитилган холда.
•    Мевали чой, компот, шарбатлар.
•    Сариёг, ўсимлик ёғи (овқатлар таркибида).
 
Истеъмол қилиш маън этилади:
•    Олий навли ундан тайёрланган нонлар, янги пишган нон, қатламали ва оширилган хамирдан тайёрланган махсулотлар.
•    Ўткир гўшт ва балиқли шўрвалар, дуккаклилар (нўхат, ловия) ва макарон махсулотларидан тайёрланган шўрвалар.
•    Ёғли гўштдан қовуриб, дудлаб тайёрланган овқатлар, консервалар.
•    Тузланган, дудланган балиқ, балиқ консервалари.
•    Ёғли ва ўткир пишлоқлар, ряженка, ширин йогуртлар.
•    Қайнатилган ва қовурилган тухум.
•    Гуруч, манна ёрмаси, макарон махсулотлари.
•    Редиска, турп, шолғом, пиёз, саримсоқ пиёз, қўзиқорин.
•    Бехи, хурмо, анор, кисель, кремли махсулотлар, шоколад.
•    Аччиқ чой, кофе, какао, анорли ва бехили шарбат.
•    Оқ ёғ ва маргаринлар.


© https://t.me/gepamed_ultrа