ТИББИЙ ПАРХЕЗ ХАҚИДА

ТИББИЙ ПАРХЕЗ ХАҚИДА

Тиббий пархез – кўплаб касалликларни даволашнинг асосий усулларидан бири хисобланади. Қандли диабет ва алиментар семизликда эса пархезни даволашнинг ягона усули деса хам бўлаверади. Даволовчи пархезда нафақат махсулотарни тўғри танлаш, балки уларни кулинар тайёрлаш технологияси, истеъмол қилинадиган озиқ овқатнинг харорати, истеъмол қилиш вақти ва неча марта тановул қилиниши хам катта ахамиятга эга. Эътибор беринг айрим пархез столлари гурухларга бўлинади.   

Кўплаб касалликларнинг қўзиши айнан пархездаги бузилишлар хисобига ривожланади. Барча даволовчи-профилактик ва санатор-курорт муассасаларида пархезнинг рақамли тизими қўлланилади. Қуйида пархез рақамлари ва уларнинг қайси касалликларда буюрилиши хақида маълумот берилади.

1-сонли пархез. Яра касаллигининг 2-3 ойлик ремиссия даврида, яра чандиқ хосил қилаётган вақтда,  секрецияси ошган гастритнинг авж олиш даврида буюрилади.
1а-сонли пархез: Яра касаллигининг авж олиши даврида ва қон кетганда; гиперацид гастритнинг авж олиши; қизилўнгач куйишида буюрилади.

2- сонли пархез. Ўткир ва сурункали гастрит (гипоацид),  ўткир ва сурункали энтероколит.

3-сонли пархез. Қабзиятлар.

4- сонли пархез. Ич кетиши билан кечадиган ичак хасталиклари: гастроэнтероколит, ўткир энтероколит, ичакдаги операциялардан сўнг.
4 а-сонли пархез. Ўртача зўрайиш давридаги хроник энтероколитлар меъда зарарланиши билан ичак касаллигига қўшилиб келганда.

5-сонли пархез. Жигар ва ут йулларнинг хроник касалликлари:  холецистит, гепатит, жигар циррози яллиғланиш жараёни зўраймаган даврда ва меъда-ичаклар касалликлари бўлмаганда. Боткин касаллигининг соғайиш босқичида.
5 а-сонли пархез. Ўткир холецистит ёки хроник холециститнинг зўрайиши. Ўткир панкреатит ёки хроник панкреатитнинг зўрайган даври, 12 бармоқли ичак яра касаллиги, ўт йўлларидаги операциядан кейин 5-6- куни.

6-сонли пархез. Подагра ва сийдик тош касаллиги (сийдик кистота тошлари).

7-сонли пархез. Ўткир ва сурункали пиелонефрит ва гломерулонефрит. Гипертония касаллиги ва хомиладорлар нефропатияси
7 а-сонли пархез. Ўткир гломерулонефрит. Хроник нефрит буйрак етишмовчилиги босқичида.
7 б-сонли пархез. Ўткир нефрит. Хроник нефритнинг шиш, ошган артериал босим билан зурайиши.

8-сонли пархез. Семизлик.

9-сонли пархез. Қандли диабет

10-сонли пархез. Юрак-томирлар системаси касаллиги (ревматик юрак пороклари компенсация босқичида ёки қон айланиши етишмовчилигининг I босқичида; гипертония касаллигининг I ва II босқичлари); нерв системаси касалликлари; хроник гломурулонефрит ва пиелонефрит, ўткир ва хроник пиелит.
10 а-сонли пархез. Қон айланиши етишмовчилигининг II ва III босқичларидаги юрак касалликлари, гипертония касаллиги, қон айланишининг етишмовчилиги ёки мия қон айланишининг бузилиши билан бирга келганда. Миокард инфаркти ўткир ва яримўткир даврда.
10 б-сонли пархез. Юрак, мия ёки бошқа органлар томирлари зарарланган артериялар атеросклерози. Миокард инфаркти чандиқ хосил қилиш босқичида. Гипертония касаллигида.

11-сонли пархез. Ўпка сили.

12-сонли пархез. Нерв системасининг функционал касалликлари.

13-сонли пархез. Ўткир иситма давридаги юқумли касалликлар, ангина, операциядан кейинги холат (аппендэктомиядан кейин 2-3 кунлар, меъда резекциясидан сўнг 8-9-кунлар).

14-сонли пархез. Сийдик тош касаллиги (оксолатли ва фосфатли тошлар).

15-сонли пархез. Махсус диета талаб қилмайдиган касалликлар.



© https://t.me/gepamed_ultra