КАЙФИЯТИНГИЗНИ КЎТАРИШНИНГ 10 УСУЛИ,

КАЙФИЯТИНГИЗНИ КЎТАРИШНИНГ 10  УСУЛИ,

Қуйидаги 10 усул ёрдамида инсон ўз кайфиятини кўтариш мумкин.

1. Мусиқа.
Агар Сиз катта шахарда, доимий шовқин ва стресс холатлари гирдобида яшасаниз бўшашиш учун энг оддий усул мусиқа тинглаш хисобланади. Мусиқа инсон кашфиётларининг энг мухими хисобланиб, қандай бўлишидан қатъий назар ўзингизга ёқкан услубдаги мусиқаларни тинглашга одатланинг.    

2. Оптимист (некбин) бўлинг.
Миянгда турли хил муаммолар чарх отиб турган замонавий хаётда бунинг иложиси қийин бўлсада, ухлашдан олдин эртанги кун кўнгилдагидек бўлишига умид қилиб ётишга одатланинг.

3. Иссиқ ванна қилинг.
Кундалик оғир мехнатдан сўнг уйга қайтган одамни бир дунё уй юмушлари кутиб туради. Булар уйни тартибга келтириш, кечки овкатни тайёрлаш, болалар муаммолари ва хаказо. Шундай бўлсада ўзингизга маълум бир вақт ажратишни тинчлантирувчи иссиқ ванна қабул қилишни тавсия этамиз. Сувга гиёхлар ва аромат мойларни қўшиб, қўл телефонингизни ўчириб кўйсангиз кўнгилдагидан яхшироқ кайфиятингиз яхшиланади.

4. Вақтни тўғри ташкиллаштиринг.
Кундалик ва суткалик хаёт тарзини тўғри тақсимлаш ва вақтни одилона режалаштириш хеч қачон ғафлатда қолишингизга сабаб бўлмайди. Ишларингиз доимо текис, ошиқча муаммоларсиз кечиб, кун охирида анчагина вақтни тежаш имкони хам бўлади.

5. Стресс ва овқат.
Кўпчилик аёллар пархез қилишдан мақсад ортиқча вазнни ташлаш деган фикрда бўлади. Аслида эса пархез фақат организмни соғайтиришга қаратилади. Агар Сиз пархезда утира олсангиз, унли ва юқори калорияли овқатларн ўрнига мева ва сабзавотлар ейишга харакат килинг. Бу организмни витамин ва минералларга бойиши шунингдек, кайфиятни кўтарилишига сабаб бўлади.

6. Эски дўстларингиз.
Ёшлик давридаги хотиралар қўмсаган бўлсангиз телефонни олиб, эски ўртоқларингизни йўқланг. Ёки бўлмаса ёру-биродарларингизни кафега таклиф қилиб севимли онларингизни бирга эсга олинглар.

7. Кўнғироқларга жавоб берманг.
Айрим вақтларда нотаниш рақамдан келаётган «адашиб қилинган» қўнғироқлар нафақат вақтингизни ўғирлайди балки кайфиятингизни кун бўйи тушишига сабаб бўлади. Шу сабабли ўз вақтида бундай қунғироқларни инкор қилган маъқул.

8. Кийим.
Агар кайфиятингиз нолга тушиб қолсаю, хеч нима билан кўтаришни иложиси бўлмаса, гардеробингизни янгилаб кўришга харакат қилинг. Жиддий костьюм-шимлар ўрнига ёрқинроқ кўйлаклар харид қилинг. Бошқача атганда стилингизни ўзгартиринг.

9. Кўнгилочар жойлар.
Анчадан буён театр ва кинога бормадингизми? Мухитни шу тарзда алмаштириш, ўзингиз ва ўртоғингиз учун фойдадан холи эмас.

10. Китоб ўқиш.
Кичкиналигимизда ётишдан олдин ота-онамиз эртаклар ўқиб бергани ёдингиздами. Шу одатни давом эттириб, ётиш олдилан қувноқрок бирор китоб ёки мақолалар уқшни йўлга қўйинг.




© https://t.me/gepamed_ultra