СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИНГ 12 ТАМОЙИЛИ

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИНГ 12 ТАМОЙИЛИ

1.  Хар куни хар хил овқат махсулотларини истеъмол қилиш лозим
2.  Кунига камида 400 грамм миқдордаги хал хил, иложи бўлса янги узилган мева ва сабзавотлардан истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
3.  Нон ва бошқа ун махсулотлари, ёрмалар ва картошка хар куни истеьмол қилиниши керак.
4.  Овқат билан истеъмол қилинаётган ёғ миқдорини назорат қилинг овқат тайёрлашда хайвон ёғларининг ўрнига ўсимлик мойини ишлатинг.
5.  Ёғли гўштни имкони борича ёғсиз гўштга алмаштиринг, балиқ ва товуқ махсулотларини хамда дуккакли ўсимликлар донларини кўпроқ истемол қилинг.
6.  Ёғлилик даражаси паст бўлган сут, таркибида ёғ ва туз микдори кам бўлган қатиқ, сузма, творог ва пишлоқ каби махсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг
7.  Кундалик истеъмолдаги қанд миқдорини камайтиринг: ширинлик ва ширин ичимликлар истеъмолини чегараланг.
8.  Ош тузини кам истеъмол қилишга харакат қилинг, унинг умумий микдори бир чой қошиқ яъни 5 граммдан ошмаслигига эришинг. Фақат йодланган ош тузини истеъмол қилинг.
9.  Овқатланаётганда чой ичманг чой ўрнига табиий шарбат ичинг. Чойни асосий овқатланишлар орасидаги танаффуслар пайтида истеъмол қилинг.
10.  Таомнинг тўлиқ пишишини таьминлаш лозим. Таомни димлаб ёки қайнатиб пишириш, унинг яхшилаб пишишини таьминлаш билан бирга унга ишлатиладиган ёғ ва туз миқдорини камайтириш имконини беради.
11.  Болани хаётининг дастлабки 6 ойи мобайнида фақат кўкрак сути билан боқинг. Уни 2 ёшгача эмизишга харакат қилинг ва кўшимча овқатлантиришга аста-секин кўкрак сутидан ажратмасдан ўтинг
12.  Танангиз вазнини назорат қилинг. Жисмоний фаол бўлинг, кунига камида 30 минут ўзингизга мос ва ёқадиган жисмоний машғулотлар билан шуғулланинг.

© https://t.me/gepamed_ultra