ИНДИГО БОЛАЛАРИ – УЛАР КИМЛАР?

ИНДИГО БОЛАЛАРИ – УЛАР КИМЛАР?

Яқин кунларгача хам илм-фан Homo Sapiens, яъни одамзодни ер шаридаги эволюцион ривожланишининг юқори даражаси деб бахолар эди. Хозирга келиб эса инсониятнинг янада такомиллашуви белгилари кузатилмоқда, яъни гап индиго болалари хақида кетмоқда.
.                                                                         
«Индиго болалари» термини илк марта америкалик эктстрасенс Нэнси Энн Тэпп томонидан 1982 йили «Хаётни ранг орқали қандай ўрганиш мумкин» номли китобида қўлланиган. Бир қатор иқтидорли болаларда текшириш ўтказаётган олим айрим болаларнинг аураси индиго рангида, яъни тўқ кўк рангида эканлигига эътибор қаратган. Аура (лотинча aura сўзидан олиниб) инсон танасини ўраб турадиган кўринмас энергетик пардали қобиқ маъносини ангатади.




Индиго болалари хақида кўплаб китоблар ёзилган ва уларнинг кўпчилигида бу болалар хақида ёритилган хусусиятлар бир-биридан фарқ қилади. Шундай бўлса хам шу ранг-барангликлар ичида бир қатор индиго болалари учун хос бўлган критерийларни келтириб ўтамиз:
•    Уришқоқ, гапга тушунмайдиган, одамови бўлади;
•    Ўзини хурмат қилиш, ўзига хослик, бошқаларга бўйсунишни ёмон кўриш ва бўйсунмаслик
•    Юқори ижодий потенциал ва юқори тафаккур даражасига эга бўлиш;
•    Тажриба йўли орқали билимларни олишга харакат қилиш, бир-бирига зид бўлган фанларга бўлган қизиқиш;
•    Диққат эътиборини камлиги, қунтсизлиги, серғайратлиги;
•    Таъсирчанлик, кайфиятини ва хулқини ўзгарувчанлиги;
•    Ноқулай шароит ва мухитда депрессияга мойиллик.  
•    Ижтимоий нохақлик хисси;
•    Маъсулиятни кучли хис этиш;
•    Анъанавий тарбия усулларини кўтара олмаслик;
•    Ички сезгисини кучлилиги, хавф-хатарни олдиндан сезиш;
•    Рақамли технологияларни осон ва тезда ўзлаштира олиш хусусияти.


Хуллас индиго болалари табиат мўжизаси хисобланади.


© https://t.me/gepamed_ultra