ҚУЛОҚ ЁНИДАГИ ТЕШИКЧА НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

ҚУЛОҚ ЁНИДАГИ ТЕШИКЧА НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Айрим одамларда қулоқ олдида кичкинагина тешикчани кўриш мумкин. Бу зираги йўқ пирсинг тешикчаси аслида қулоқ олди оқма яра (свищь) ўрни бўлиб, у хомилани ривожланиш даврида ривожланади ва 5-10% одамларда учрайди.  


Тахминларга кўра бу атавизм, яъни одамзоднинг аввалги аждодларида ойқулоқ (жабралар) бўлганлигини билдирувчи белги хисобланади. Генетик жихатидан бу «тешикча» ирсий бўлиши мумкин ва ота-оналардан фарзандларига хам узатилиши мумкин. Бу тешикчани айрим этник гурухлардагина учраши аниқланган.
Бу тешикча одамнинг эшитиш ўткирлигига таъсир хам этмайди, одам хаётига хавф хам туғдирмайди. Жуда кам холларда тешикчани яллиғланишини кузатиш мумкин. Бу пайтда одамларнинг хохишига қараб жаррохлик йўли орқали олиб ташланади ва бунда чандиқлар қолмайди.


Бу тешикчалар кўпинча ўнг қулоқ олдида жойлашади, камроқ иккала қулоқда бўлиши мумкин. Ирим-сиримларга қараганда бу қулоқ олди тешикчаси бойликка тортар экан. Агар сизда хам шу каби қулоқ олди тешикчаси бўлса, Сиз бошкаларга ўхшамайдиган инсон хисобланасиз.


© https://t.me/gepamed_ultra