РАНГЛАРНИ АЖРАТИШ ҚОБИЛИЯТИ

РАНГЛАРНИ АЖРАТИШ ҚОБИЛИЯТИ

Тетрахроматия симптоми – бу туғма 100 млн гача бўлган рангларни ажрата билиш қобилияти хисобланади. Бу хусусият статистика бўйича асосан аёлларда 2-3% холларда учрайди.
Агар биз момоқаймоққа қараб, унинг рангини сариқ деб бахоласак, «тетрахромат аёллар» бу ерда бир нечта ранглар гаммасини кўради. Бу холат улардаги Х хромосоманинг мутацияси хисобига кузатилиб, инсон кўзининг тўр пардасида қўшимча колбочкалар тури пайдо бўлиши билан тушунтирилади.


Одатда одамларда 3 та турдаги колбочкалар фарқланиб, улар қизил, кўк ва яшил рангларни қабул қилишга мослашган бўлади. Оддий одамлар жами 1 млн га яқин ранг ва уларнинг жилоланишини (оттенки) ни фарқлай билади.


Тетрахроматларда эса колбочкалар тури 4 хил бўлади ва шу сабабли улар қўшимча 99 млн рангни фарқлай олиш хусусиятига эга бўладилар.
Интернет сахифаларида «Бу кўйлак қайси рангда» саволи қўйилган расмлар пайдо бўлганда, кимлардир уни оқиш тилларанг, кимлардир кўк-қора пангда деб бахолаган, яъни иккаласи хам адашган. Шу саволга тетрахромат аёлларнинг жавоби қуйидагича бўлган:  «аслида кўйлак тўқ-кулрангда бўлиб, сирень ва кўк рангларда жилоланишини ва ора-сира жойларида оч-қизил (пушти) тусларни пайқаш мумкин. Кўйлакнинг сариқ-тилларанг тўри (кружеваси) ни кулранг, қўнғир-оқиш ва тилла рангидек, жигар ранг товланиши яққол намоён бўлади. 

Хуллас хар соханинг ўз мутахассиси бўлади деганлари шу.


© https://t.me/gepamed_ultra