ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ 10 ТА КОИДАСИ

ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ 10 ТА КОИДАСИ

Кўплаб беморлар дори воситаларини истеъмол қилишнинг қоидаларига риоя қилмайди. Бу эса камида - кўзланган эффектни олдини олиш имконини камайтиради, максимум – ножўя таъсирлар ривожланишига сабаб бўлади. Шунинг учун белгиланган дори воситаларини қаътий тартибда врач кўрсатмаси ёки дори воситаси билан бериладиган йўриқнома қоидаларига амал қилган холда ичиш керак.

1. Йўриқномага қатъий амал қилинг. Бу айниқса дори истеъмол қилишнинг овқатланиш вақти билан боғлиқлигига хос. Коидаларда ёзилган овқатланишдан ярим соат олдин, овқат пайтида ва ярим соат кейин каби кўрсатмаларга амал қилиш нафақат дори эффективлиги ошириш балки хазм ва буйрак тизимлари холатига хам ижобий таъсир этади.  

2. Ўзимни ўзим даволайман деб харакат қилманг.  Кўплаб беморлар учун хамма врачлар «ахмоқ» ўзлари эса кучли дўхтир хисобланади. Шу сабабли улар ўз билганларича ёки танишларидан эшитиши бўйича даволанадилар. Бу билан улар дори воситаларининг ўзаро таъсир муносабатларини хисобга олмайдилар: айрим дорилар бирга қўлланилганда таъсирини кескин кучайиши, айримлари эса умуман фаоллигини йўқотиши мумкинлигини хисобга олишмайди.  

3. Дори воситаларини бир хил оралиқларда қабул қилинг. Дори препаратларининг миқдори (концентрацияси) уларни ичгандан сўнг маълум муддат юқори туриб, кейин-аста пасая бошлайди. Агар уларнинг қабул қилиш оралиқларини бесабаб узайтириб юборадиган бўлсангиз қонда уларнинг миқдорини кескин камайиб кетиши кузатилади. Бу холат айниқса антибиотиклар қўлланилаётганда яққол намоён бўлиб, дори таъсирида ўлаётган микроорганизмларнинг фаоллигини ортиши ва адаптациясига олиб келади. Шу сабабли дори воситаларини врачлар белгилаб берганидек суткасига хар 2, 4, 6 соатда ичиш, улар оралиқларидаги вақтларни бир хиллигига эътибор бериш тавсия этилади.
4. Дори воситаларини куннинг қайси пайтида ичган маъқул? Оғриқ синдроми кечки пайт кучлироқ сезилгани учун аналгетикларни кечки пайт (оғриққа сезувчанлик юқори бўлганда), ўсмага қарши дориларни эрталаб соат 6 да (рак хужайралари таъсирчан бўлган пайтида), қон томирларни кенгайтирувчи дориларни эрталаб, астмага қарши дориларни кечки пайт (хуруж олдини олиш учун), ревматизмга қарши дориларни кечки пайт (бўғимлар оғриғини камайтириш учун), аллергияга қарши дориларни уйқуга ётиш олдидан (гормонал фон тинчланганда ва кундузи уйқусираб юрмаслик учун), ошқозон дориларини кечки пайт (ошқозон соки агрессив пайтида, ётиш олдидан) ичиш тавсия этилади.     
5. Бошлаган даво терапиясини охиригача етказинг. Бу қоида айниқса антибиотиклар ва гормонал препаратларга таъаллуқли бўлиб, касаллик белгилари камайиши дорини ичишни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлмайди. Антибиотиклар таъсирида аввал энг кучсиз, кейин кучли ва охирида бошқа микроблар ўлади. Давони охиригача етказмаслик микроорганизмларни яшаб кетиши, дориларга сезгирлигини йўқолиши ва касалликнинг хроник турга ўтишига сабаб бўлади.

6. Бир нечта дорилар ёзилган бўлса уларни алохида ичиш тавсия этилади. Энг зарарсиз препаратларни хам бирданига бир нечтасини ичиш жигар ва ошқозонга оғир ботади. Уларнинг ўзаро таъсиридан токсик моддалар хосил бўлмаслиги учун турли дориларни 30 минут оралиғи билан ичган маъқул.  

7. Таблеткали дориларни ичаётганда уларни чайнаш керак. Терапевтик эффектини тез олиш зарурати бўлганда (масалан оғриқ қолдирувчилар) дориларни чайнаб ичиш уларни оғиз бўшлиғидаёқ хазм бўлишига ўз дори хусусиятларини йўқотмасдан тўлиқ таъсир этишига сабаб бўлади. Желатин капсулали порошокли дорилар бундан мустасно.

8. Дори воситаларини албатта сув билан ичиш керак. Майда дори воситаси бўлган тақдирда хам илиқ сув билан ичиш тавсия этилади. Акс холда юқори концентрацияли таъсири хисобига ошқозонга зара етиши мумкин. Дори воситаларини газли ичимликлар, сут ёки қатиқ билан ичиш мумкин эмас. Чунки уларда ёғ тутгани учун таблеткаларни қоплаб олиши ва сўрилишини қийинлаштириши кузатилади.

9. Дори воситалари ичилаётганда спиртли ичимликлар қабул қилиш мумкин эмас. Деярли барча дори воситалари, айниқса антибиотиклар қабул қилинаётганда алкогол истемомол қилинганда нафақат доривор хусусиятларини йўқотади, балки ошқозонда хосил бўладиган зарарли бирикмалар организм учун хавф туғдириши мумкин.

10. Мухлати ўтган дори воситаларини ичмаганингиз маъқул. Бундан кўриладиган энг кам зарар дорини эффектсизлиги, энг катта зарар организмга етказиладиган зарар хисобланади. Мухлати ўтган ёки сақлаш қоидаларига риоя қилинмаган дори воситаларини қабул қилишнинг ножўя таъсирлари хақида йўриқномаларда хам батафсил ёзилади.

© https://t.me/gepamed_ultra