БАКТЕРИЯЛАР ХАҚИДА ФАКТЛАР № 2

БАКТЕРИЯЛАР ХАҚИДА ФАКТЛАР № 2

1.    Биринчи бўлиб микробларни голландиялик олим Антонио Левенгук ўзи ихтиро қилган микроскоп орқали кўришга муяссар бўлган;


2.    Энг кичкина бактерия узунлиги 0,1 микрон, энг каттасини узунлиги 0,5 миллиметр келади;


3.    Ер шарининг тирик мавжудотларини 70 фоизини бактериялар ташкил этади.


4.    Оғиз бўшлиғидаги 40 000 та бактериялар яшаб, улар хар 20 дақиқада янги авлод қолдиришади;


5.    Бактериялар ўсимлик ва хайвонот дунёси яшай олмайдиган жойларда хам яшай оладилар. Уларнинг кўпчилиги кислородга мухтож эмас. Уларни ер қобиғининг 100 метр чуқурлигида, дарё, денгиз, океан, атмосферанинг юқори қобиқлари ва музликлар қаърисида учратиш мумкин;


6.    2007 йили олимлар антарктида музликларидан 8 млн та ёзги бактерияларни ажратиб олишди.


7.    Мобил телефонлардаги бактериялар сони, унитаздаги бактериялардан 18 марта кўп хисобланади.


8.    Актиномицетлар ёмғир хидини келтирувчи бактериялар хисобланади.


9.    Ювилмаган тухум пўчоғи махсус бактериялардан химояловчи қобиққа эга экан. Савдо марказларида чиройли ва эстетик кўрсатиш мақсадида ювилган тухумларда бу қаватни йўқолиши бактериялар учун майда тешикчаларни очилиши ва сақлаш муддатини камайиб, зараланишига олиб келар экан.


10.    Одам организмида кўплаб фойдали бактериялар бўлиб, улар хазм қилишда қатнашади, ич келишини бошқаради, витаминлар хосил бўлишида иштирок этади, темир, кальций ва витамин Д ўзлаштирилишида қатнашади, иммун тизим фаоллигини кучайтиради.


11.    Ёш болалар билан контактда бўлгани ва макияж хисобига аёллар организмида бактерилар кўпроқ бўлади.


12.    Тернинг хиди бўлмайди. Хидни махсус бактериялар беради.


13.    Тиш ювганидан кейин оғиздаги хар бир тишда 1000 тадан 100000 тагача бактерия жойлашади.


14.    Кран жўмракларидан оқаётган сувни сақлаш муддати 6 ой. Бундан кейин ундаги хлорни парчаланиши хисобига бактериялар ўсиб кетади.


15.    Доллар банкнотларида ўртача 3000 тагача бактериялар мавжуд.

© https://t.me/gepamed_ultra